Latest news

01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  0 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  5 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  1 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  7 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  8 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Геннадий Кочнев: "Четлатиш натижага ўз таъсирини ўтказди" News

Геннадий Кочнев: "Четлатиш натижага ўз таъсирини ўтказди"

"Ғиждувон" бош мураббийи Геннадий Кочнев Про лиганинг иккинчи туридан ўрин олган "Шўртан"га (1:2) қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида нима ҳам дердим, якунда кучимиз етмай қолди. Биринчи бўлимда қийналдик, кейинчалик йигитлар ўзларига келиб олишди. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг иккинчи бўлимда айрим ўзгаришлар амалга оширдик, натижада ҳисоб тенглашди. Бугунги ўйинни оладиган бўлсак, дуранг адолатли натижа бўларди. 

- Футболчимизнинг четлатилиши ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Куч ҳам етмади. Чунки тайёргарлик кеч бошланди. Ўйиндан ўйинга ҳолатимиз яхшиланиб боради, деб ўйлайман. Навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрамиз. 

- Пенальтиларга эътирозим йўқ. Дурангни сақлаб қолиш учун юқорида айтганимдек, бир киши кам ўйнаганимиз. Чунки муҳим фигурамиз қизил карточка олди. Бу натижада акс этди. 

- Кимнидир таклиф қилишга имкониятимиз етмади. Ўтган йилги таркибни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Имкониятимиздан келиб чиқиб Биринчи лигадан футболчиларни жалб этдик.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика