Latest news

08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  4 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  4 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   48 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  29 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  101 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673

Гаттузо Италия терма жамоасида ишлашга яқин: У аллақачон Буффон билан учрашган News

Гаттузо Италия терма жамоасида ишлашга яқин: У аллақачон Буффон билан учрашган

Клаудио Раньери таклифни рад этганидан сўнг "Хайдук" собиқ бош мураббийи Женнаро Гаттузо асосий номзодга айланди.

Бу ҳақда "Sky Sport Italia" хабар берди.

Манбага кўра, 47 ёшли Гаттузо яқин кунларда Италия футбол федерацияси президенти Габриэле Гравина билан шахсий учрашув ўтказади. У терма жамоа делегациясига бошчилик қилаётган Жанлуижи Буффон билан ҳам гаплашиб бўлган. Учрашув ижобий кечган ва Гаттузо терма жамоани бошқаришга тайёрлигини билдирди.

5 июнь куни Гаттузо Хорватиянинг "Хайдук" клуби бош мураббийи лавозимини тарк этди. У фаолияти мобайнида "Милан", "Наполи", "Валенсия", "Марсель" ва бошқа бир қатор клубларда ҳам мураббийлик қилди.

Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичини ёмон бошлади: икки турдан кейин жамоада бор-йўғи 3 очко бор ва гуруҳда учинчи ўринда бормоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика