Гари Невилл: "Месси - дунёдаги энг яхши ўйинчи, бунга шак-шубҳа бўлмаслиги лозим"
02 oct 2016 22:50
News
Гари Невилл: "Месси - дунёдаги энг яхши ўйинчи, бунга шак-шубҳа бўлмаслиги лозим"
Ҳеч нарса қўлга киритилган соврин каби жамоани бирлаштирмайди, ўзига бўлган ишончини орттирмайди.
«Ливерпуль» ва унинг фанатларини кўргани кўзим йўқ.
Бирор киши сенга ёқмайдиган бўлса, унинг қўлини сиқмай қўя қол.
«Юнайтед» ҳеч қачон таслим бўлмайди ва ҳеч қачон тўхтамайди. Алал-оқибат, у мақсадига эришади.
Агар «Реал» Манчестерга учиб келса, бутун аэропорт фақат бир кишини кўргани келган одамларга тўла бўлади - «МЮ» шаҳзодаси ва афсонаси, «Реал» қироли ва афсонаси - Криштиану Роналдуни.
Жозе Моуриньо ва Хосеп Гвардиола - дунёдаги энг яхши мураббийлардир.
Мен Пол Скоулзни ҳеч кимга алишмаган бўлардим. У мен бирга тўп сурган футболчилар орасида энг моҳиридир.
Чемпион бўлишни орзу қилганларнинг бошларидаги фикр организмларидаги бошқа жойдаги аъзоларга қараганда муҳимроқдир.
Чўққига чиққанингда, олдингда икки йўл бўлади - ё навбатдаги баландликни забт этиш ёки пастга қулаш.
Давид Луис шундай ўйин кўрсатдики, уни PlayStationда 10 яшар бола назорат қилиб тургандай кўринди.
Анри формадалигида шунчалик мукаммал ўйин кўрсатадики, уни тўхтатиб қолишга уриниш ҳам бефойда бўлади.
Месси - дунёдаги энг яхши ўйинчи, бунга шак-шубҳа бўлмаслиги лозим.
Каррикада Пол Скоулз, Андреа Пирло ва Серхио Бускетсанинг хислатлари бор.
Футболчи ўйинини 4 ўлчамга қараб баҳолаш мумкин: тактик уқуви, жисмоний кондицияси, техникаси ва майдонда ўзини тутиши.
Англия учун ўйнаш - америкача ўйиндай гап: доимо кўтарилиш ва пастлаш.
Сўнгги йилларда премьер-лигада бир қизиқ воқеа кузатилмоқда: илгари жуда қиммат ва ҳаддан ортиқ қари деб аталган футболчилар, эндиликда чемпионликни қўлга киритишда муҳим роль ўйнашмоқда.
Клубга ёш футболчи сифатида келганингда тушунасан: мана, сен забт этишинг шарт бўлган ўша чўққи.
Агар мураббийинг яхши бўлса, футболда жуда ҳам кўп марраларни эгаллашинг мумкин.
Бир йил ёмон формада бўлиш - тасодиф, икки йил эса - тенденция.
Болалик орзулари кўпинча ушалмас бўлиб қолади - фақат сен «МЮ»ни қўллаб-қувватламасанг!
Мен бир умр «Манчестер Юнайтед»га мухлислик қиламан.
Пол Скоулз: аъло! Аъло ўйинчи, инсон, дўст.
Англия термасидаги карьерам ҳақида ўйлаган пайтларим ҳам бўлган: «Вақтни беҳуда сарфлашга не ҳожат!».
Футбол глобаллаша бошлаганидан кейин жамоага қўшни кўчада ўсган 1-2 футболчини олиш ҳам ўта муҳим бўлиб қолди.
«МЮ» ҳар бир баҳсда ғолиб бўлиши шарт, доим шундай бўлиб келган.
И.МУРОДОВ тайёрлади.
Comments