Latest news

07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  1 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  3 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  13 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  3 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  17 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  5 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  2 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0

Ғалати дунё (Бубаньянинг ғаройиб ҳикояси) News

Ғалати дунё (Бубаньянинг ғаройиб ҳикояси)

Телеграмдаги "қизил ВАР" канали ўзбек футболидаги муаммолардан бирига тўхталди:

Футболимизда замонавий сериалларга асос бўладиган қизиқарли воқеалар кўп бўлади. Ҳозир шундайлардан бирининг хронологиясини келтирамиз. Фақат диққат қилинг!

1. "Сурхон" 2019 йилнинг февралида сербиялик Владимир Бубаньяни ўз сафига қўшиб олди.

2. Йил охирида Термиз клубидаги илк мавсумида 24 ўйин (Суперлигада) ўтказган Бубаья билан шартнома узайтирилди.

3. 2020 йилнинг ёзига бориб Владимир йўқолиб қолди.

4. Кейинроқ Бубанья шартномани ФИФА орқали бир томонлама бекор қилиб, Сербияга жўнаб кетгани маълум бўлди.

5. Кузга бориб, ФИФА "Сурхон" клубига 45 кун муҳлат берди.

6. Бу муддатда Бубанья олдидаги қарздорлик ёпилмагани учун Термиз клубига трансфер тақиқи қўйилди. 

7. Ноябрда "Сурхон" раҳбарияти Бубанья устида ФИФАга арз қилди. Энг кулгилиси, ҳимоячининг клубдан қарздорлиги даъво қилинди.

8. 2021 йил февраль ойининг аввалида бу иш ёпилди.

9. Янги мавсум стартидан олдин бир-бирини "ёзиб юрган" 2 томон янги шартномага имзо чекишди. Қизиқ томони шундаки, Бубанья аввалроқ "Сурхон"га нисбатан шундай таъриф ишлатганди: "савлати йўқ, нопроффессионал клуб"

10. Шу йилнинг август ойига бориб эски сценарий асосида янги иш очилди. Бубанья яна ФИФАга ёзган. Иш ёпилмаса, яна "Сурхон"га трансфер тақиқи қўйилади.

11. Бубаньядан яхшироқ футболчи йўқ, шекилли, у энди "Андижон" таркибига жалб қилинмоқда. Умид қиламизки, "бургутлар" раҳбарияти сербнинг маошини ўз вақтида бериб боради. Акс ҳолда нима бўлиши юқорида айтилди.

P.s. Кеча Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаевнинг "Сурхон"га қайтарилгани ҳақида ўқидик. Янги мавсум стартигача Бубанья ҳам Термизга қайтса, фильмлардаги кулминациянинг ҳаётдаги вариантини кўрар эдик.

"Бу пост Владимир Бубаньяга нисбатан салбий фикр уйғотиш учун ёзилмади. Аксинча, ўзбек футболчилари ҳам ўз ҳуқуқини унингдек билса, фақат фойдали бўларди. Клублардаги мутасаддилар эса ҳеч бўлмаса 1 хатони 2 марта такрорламасликни ўрганишсин. Ҳеч бўлмаса...", дейилади.

Шаҳар бедарвозами?

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика