Latest news

16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  4 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  3 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  2 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  19 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  5 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3

Футзал. Тошкент вилояти терма жамоаси Ўзбекистон чемпиони! News

Футзал. Тошкент вилояти терма жамоаси Ўзбекистон чемпиони!

Фарғонада футзал бўйича 2004 йилда туғилган болалардан иборат БЎСМ ва ИБЎСМ жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

7та жамоа иккита гуруҳга ажратилган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб борди. Ўз гуруҳларида пешқадам бўлган Фарғона ва Тошкент вилояти терма жамоаси якунда финал йўлланмасини ҳам қўлга киритди.

Голларга бой, қизиқарли кечган финалда Тошкент вилояти терма жамоаси мезбонларга ҳеч қандай имконият қолдирмай 3:7 ҳисобида ғалаба қозонди. Айтиш керак, Тошкент вилояти терма жамоаси мазкур ёш тоифасида кетма-кет учинчи бор финалга чиқиб, иккинчи марта ғалаба қозонмоқда. Терма жамоа асосини Қибрай туманида жойлашган Алишер Иброҳимов раҳбарлик қилаётган БЎСМ тарбияланувчилари ташкил қилади. Сўнгги йилларда олиб борилаётган ишларнинг самараси ўлароқ ушбу БЎСМнинг аксар тарбияланувчилари спортнинг бошқа йўналишларида ҳам Тошкент вилояти терма жамоаси сафидан ўрин олиб келмоқда. Хусусан, Фарғонада чемпион бўлган таркибдан ҳам БЎСМнинг 8 нафар тарбияланувчиси жой олган.

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ
1-тур

Сирдарё – Фарғона – 3:7
Хоразм – Андижон – 3:3
Жиззах – Навоий – 5:4

2-тур
Фарғона – Андижон – 9:0
Сирдарё – Хоразм – 5:3
Тошкент вилояти – Жиззах – 9:4

3-тур
Хоразм – Фарғона – 4:8
Андижон – Сирдарё – 4:1
Навоий – Тошкент вилояти – 5:8

Ярим финал
Фарғона – Жиззах – 9:3
Тошкент вилояти – Андижон – 11:3

Финал
ФАРҒОНА – ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ – 3:7



Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика