Latest news

00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  0 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  1 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  18 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  14 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  50 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   5

Футзал. Нуржан Доскеев: "Турнир анъанавий тус олишини хоҳлардим" News

Футзал. Нуржан Доскеев: "Турнир анъанавий тус олишини хоҳлардим"

"Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтган "Tashkent Cup-2014" халқаро турнирида Қозоғистон терма жамоаси ғалаба қозонди.
Турнир ниҳоясига етгандан сўнг Қозоғистон Футзал Федерацияси вице-президенти Нуржан Доскеев билан суҳбатлашдик.

"Мусобақа ғолиби бўлганимиздан хурсандмиз. Йигитлар ўзларини яхши томонлама кўрсата олишди. Аслида биз жамоа олдига ҳеч қандай натижа қўймаган эдик. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва янги футзалчиларни синовдан ўтказиш эди. Биласиз кейинги йилнинг март ойида Руминияда Европа чемпионати саралаши бўлади. Тошкентдаги мусобақа саралаш баҳсларига дастлабки тайёргарлик вазифасини бажариб берди десам янглишмайман. Европа чемпионатига қадар олдимизда яна иккита шундай мусобақа бор", - дейди Нуржан Доскеев.

"Tashkent Cup-2014"нинг барча ташкилотчиларига, ЎФА раҳбарияти, мухлисларга ва журналистларга раҳмат айтмоқчиман. Мусобақа юқори савияда ташкил этилди.

Мусобақа анъанавий тус олишини хоҳлардим. Агар таклиф билан чиқишса албатта иштирок этамиз. Ҳар ҳолда биз қўшнилармиз. Ўзбекистон билан баҳс дуранг бўлди, адолатли натижа бўлди. Тошкентда аввал ҳам бўлганман, ажойиб шаҳар. Ўзим ҳам вақтида шу ерга келиб футзал ўйнаганман, бу ерда жуда кўп дўстларим бор. Умуман барча-барчага раҳмат".

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика