Latest news

09:20Мбаппе ПСЖ билан келишмовчиликлар ҳақида гапирди  0 08:52Ўзбекистон -Туркманистон ўртасидаги учрашув учун чипталар сотувга чиқди. Энг қиммат чипта нархи қанча?  5 08:30Ўртоқлик ўйини. Португалия - Финляндия 4:2  0 08:25«Барселона»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  2 08:05Ўртоқлик ўйини. Италия - Туркия 0:0  0 07:57Мбаппенинг «Реал»даги ойлиги, шартнома имзолагани учун оладиган бонуси ва товон пули маълум  0 07:32РПЛда трансфер нархлари янгиланди. Файзуллаев расман Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди  30 02:02Ўртоқлик ўйинлари. Португалия Финляндияни мағлуб этди, Италия эса Туркияни енга олмади  4 01:50"Манчестер Сити" АПЛ раҳбариятини судга берди  1 01:22Хуммельс фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  0 00:55Родри: "Реал Мадрид" — дунёнинг энг яхши клуби"  2 00:28"Вест Хэм" футболчиси умрбод футболдан четлатилиши мумкин  0 00:10"Реал" афсонаси "Ал Насср"да иш бошлади  4 23:43Мбаппенинг "Реал"га ўтганига Роналду муносабат билдирди  4 23:26Ҳаким Фузайлов: "Ҳали кетма-кет очко қўлга киритиладиган ўйинлар келади"  5

Футзал. Ихтиёр Ропиев: "Қозоғистондан кам бўлмаган ҳолда боримизни бердик. Осиё чемпионатида эса янги тарих яратамиз" News

Футзал. Ихтиёр Ропиев: "Қозоғистондан кам бўлмаган ҳолда боримизни бердик. Осиё чемпионатида эса янги тарих яратамиз"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси кеча ўртоқлик учрашувида Қозоғистон билан куч синашди.

Қозоғистон Европа вакили бўлиб, жаҳон рейтингида 7-ўринда кетмоқда. Биринчи ўйинда дуранг қайд этган вакилларимиз иккинчи баҳсда рақибдан устун келишди. Терма жамоамизнинг 6 та голидан 3 тасига Ихтиёр Ропиев муаллифлик қилди. Биз эса бу ўйин ва Осиё чемпионатига тайёргарлик ҳақида Ропиевга юзландик. 



"Бундан олдин ҳам Қозоғистон терма жамоасига қарши ўйнаганимиз учун тасаввур бор эди. Улар Жаҳонда рейтингда етакчилар қаторида. Кучли терма жамоа ҳисобланарди. Биз ҳам улардан кам бўлмаган ҳолда боримизни бериб ўйнадик. Бу беллашув Осиё Кубогига тайёр ҳолда боришимизга замин яратади. Улардан устун томонимиз шунда бўлдики, бизда ғалабага бўлган ишонч ва иштиёқ кучли эди.

Янги мураббийга бошида мослашиш қийин бўлди. Ўртоқлик учрашувлари ва машғулотларда турли тактик схемаларига мослашдик. Биз ҳар сафар Осиё чемпионатидан медаллар билан қайтганмиз. Бу сафарги мусобақада насиб қилса янги тарих яратамиз",- дейди Ихтиёр Ропиев. 


Rating: +4   

Comments

   
11 apr 17:14:17
Navbahor_1990
Xar bir uyinni final dep bilinglar
   
10 apr 20:05:48
Тож
Асосийси ишонч ва чемпионлик!
   
10 apr 18:44:33
A1981
Чемпионлик
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика