Latest news

17:26Зайнутдинов РПЛга қайтмоқда  0 17:00"Насаф" – "Локомотив" беллашувида ҳакамлар 2 та кечириб бўлмайдиган хатога йўл қўйишди. Суперлига 10-туридаги ҳакамлик таҳлили  1 16:35Расмий хабар: "Локомотив" Александр Крестинин билан келишувга эришди   7 16:13Сане Компани ҳақида: "Сити"да бирга ўйнаганимизда бир кун сенинг мураббийинг бўламан деганди. Афсуски, бу рўй берди"  1 15:39ESPN: Родри дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиси, Топ-3да Беллингем ва Эдегор бор  6 15:13Расман: Антонио Конте — "Наполи" бош мураббийи  5 14:41ESPN: Алиссон дунёнинг энг яхши дарвозабони, Аргентинани чемпион қилган Мартинес иккинчи.  5 14:13Туркманистонга қарши учрашувларда кимлар майдонга тушган ва гол урган? Ўзаро ўйинлар тарихи  2 14:12ESPN: "Реал" футболчиси дунёнинг энг яхши ҳимоячиси, "Арсенал" аъзоси иккинчи  4 13:50Туркманистон устози Мерген Оразов: "Эртага ҳимояда тартибли ҳаракат қилган ҳолда вазиятлардан фойдаланишимиз керак"  11 13:16Сречко Катанец: "Эртага асосий таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди. Иккинчи таймда ёшларга имкон берамиз" (матбуот анжумани)  9 12:25Сречко Катанец: "Агар учинчи марта терма жамоани соғлигим туфайли тарк этсам бошқа қайтиб келмайман"  39 11:53Остон Ўрунов Эрон чемпионатининг энг қиммат ўйинчисига айланди, рўйхатда Машарипов ҳам бор  18 11:38ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ Туркманистонга қарши оқ либосда ўйнайди  6 11:05ПСЖ Мбаппенинг клуб ҳақидаги сўзларидан норози. Парижликлар Килианни «пастлик» қилди деб ҳисоблашмоқда  4

Футзал бўйича Жаҳон чемпиоанти қуръа ташлаш маросими Регистон майдонида бўлиб ўтади News

Футзал бўйича Жаҳон чемпиоанти қуръа ташлаш маросими Регистон майдонида бўлиб ўтади

Биласиз, 2024-йил юртимиз нуфузли турнир ФИФА Футзал Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Мусобақадан олдин эса яна бир муҳим воқеа - турнирга қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Маросим юртимизнинг энг гўзал масканларидан бири, кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида бўлиб ўтиши белгиланган. 

26 май куни Регистонда ўтказиладиган маросимни дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакати томоша қилиш имкониятига эга бўлади. Гўзал Самарқанддаги қуръа ташлаш маросими юртимизнинг спорт орқали ўзини яна бир бор намоён этишига хизмат қилади. 

Бугун ФИФА Президентининг футзал бўйича ёрдамчиси, ФИФА мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Ҳаиме Ярза бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди. Делегацияга Спорт вазири Адҳам Икрамов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамроҳлик қилмоқда. Делегация аъзоларини Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди. 

Тадбир иштирокчилари Регистон майдонида қуръа ташлаш маросимини ташкил этишга доир режалар билан танишди.

ЎФА матбуот хизмати

Rating: +9   

Comments

+1   
04 apr 00:19:11
Shahzod Saidov
Quraga fifa prizendenti kelarmikan
+1   
04 apr 00:19:07
Muhammadxon Mamatov
Самарқандликлар бахтли одамлар чунки Регистон майдони бор Эркинака Турдимовдек хокими бор буни шукрини қилиб қўйинглар (Эркинжон Турдимов Ўзбекистонда N1 хоким)
   
04 apr 01:57:50
Д И Н А М О жон
Самаркандда тугилганимдан фахирланаман Самарканд туманки урганжи махалласидан И.У.М
   
04 apr 01:54:48
Д И Н А М О жон
Олга Самарканд
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика