Latest news

17:46Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашуви учун асосий таркиблар маълум бўлди  9 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  2 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  8 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24

Футболимиз шарафсизларига (ФР блоги) News

Футболимиз шарафсизларига (ФР блоги)

Вафот этганларда танлаш имконияти йўқ, уларнинг қаршисида фақат битта йўл бор: у ҳам бўлса, мозорга йўналган.

Ўлгунга қадар қаршимизда терилиб турган йўллардан ташқари, танлов эркинлигимиз ҳам бўлади. Масалан, сизни ушбу мақолага кириш учун кимса мажбурламагани каби. 

Эринмаган банда, охирги 6 ойда шундайлардан 183 тасини ёзиб қўйибман. Барчаси ўзбек футболига аталган ва танқидий руҳдагилари салмоқли. Бугун таҳдидлар билан безатилган навбатдаги "гулдаста"ни ола туриб, ўйлаб қолдим: 20 ёшда анчагина душман орттириб улгурибман. Нима қиляпман? Қаерга кетяпман? Бу йўлнинг охирида нима бор?

Журналистнинг ўз функцияси мавжуд. Биз ахборот берамиз, қўлидан келганлар йўл кўрсатади, яна ҳам устунроқлар таҳлил қилади, Худодан бошқасидан қўрқмайдиганлар танқиддан ҳам қочмайди.

Мен журналистикага кириб келган вақтларим спорт оламида танқидий руҳда қалам тебратадиган саноқли устозларимиз бор, улар орасида фақатгина Алишер Никимбаев фаол эди. Кўплар ўзбек футболи ҳақида ёзмай қўйган ёки унинг ичида бошқа функцияни бажара бошлаганди. 

Баъзи хатоларни пайқашга ақлим етгани учун уларни оммага кўрсатишни бошладим. Қанчалик уддаладим ёки йўқ, 1 йил ичида раҳбариятдан тортиб оддий ўйинчигача — барчани ўзим билан ҳисоблашишга мажбур қила олдим.

Журналистика орқали қиладиган даромадим жуда ҳам кичкина. Бу соҳада қолсам, ўзбек футболчилар ёки баъзи мураббийларнинг йиллик даромадини бир умр ишлаб ҳам топа олмаслигимни идрок қиламан. Аммо уларнинг барчасидан устунроқман.

Чунки мен халқ ёки давлат пуллари билан молиялаштириладиган ўзбек футболига катта пул топиш, бойиб кетиш учун кириб келмадим. Хусусий нашрдаги фаолиятим давомида ҳеч қачон бировдан рағбат кутмадим. Аксинча, унинг оз бўлса ҳам яхшиланиши учун қўлимдан келган ҳаммасини қилиб келяпман (шунчаки, яхши кўрганим учун).

Одам боласи 9 та мақтовни унутиб, 1 та танқидни эслаб қолаверар экан, душманлик қиладиганлар ортиб бораверади, начора. Лекин тўхтаб қолиш йўқ. Қандайдир кичкина одамчаларнинг жуссасидан каттароқ таҳдидларидан қўрқсам, бу йўлни танламас эдим. Шу туфайли барчангизга улкан сабр тилайман...

P.s. Бандасидан чўчимайман. Телефон рақамимни оммага тарқатиб, яқинларимнинг тинчини бузаётганлардан ҳеч қўрқмайман. Умид қиламанки, бугун эркак бўлишни эплолмаганлар ҳам қачондир катта йигитга айланишади. 

Author :
Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика