Latest news

20:19"Ризеспор" — "Анкарагюжю". Ҳусниддин Алиқулов доимгидек асосий таркибда  0 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  12 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  60 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  60 19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  6 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  47 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  16 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  26

Футболимиз шарафсизларига (ФР блоги) News

Футболимиз шарафсизларига (ФР блоги)

Вафот этганларда танлаш имконияти йўқ, уларнинг қаршисида фақат битта йўл бор: у ҳам бўлса, мозорга йўналган.

Ўлгунга қадар қаршимизда терилиб турган йўллардан ташқари, танлов эркинлигимиз ҳам бўлади. Масалан, сизни ушбу мақолага кириш учун кимса мажбурламагани каби. 

Эринмаган банда, охирги 6 ойда шундайлардан 183 тасини ёзиб қўйибман. Барчаси ўзбек футболига аталган ва танқидий руҳдагилари салмоқли. Бугун таҳдидлар билан безатилган навбатдаги "гулдаста"ни ола туриб, ўйлаб қолдим: 20 ёшда анчагина душман орттириб улгурибман. Нима қиляпман? Қаерга кетяпман? Бу йўлнинг охирида нима бор?

Журналистнинг ўз функцияси мавжуд. Биз ахборот берамиз, қўлидан келганлар йўл кўрсатади, яна ҳам устунроқлар таҳлил қилади, Худодан бошқасидан қўрқмайдиганлар танқиддан ҳам қочмайди.

Мен журналистикага кириб келган вақтларим спорт оламида танқидий руҳда қалам тебратадиган саноқли устозларимиз бор, улар орасида фақатгина Алишер Никимбаев фаол эди. Кўплар ўзбек футболи ҳақида ёзмай қўйган ёки унинг ичида бошқа функцияни бажара бошлаганди. 

Баъзи хатоларни пайқашга ақлим етгани учун уларни оммага кўрсатишни бошладим. Қанчалик уддаладим ёки йўқ, 1 йил ичида раҳбариятдан тортиб оддий ўйинчигача — барчани ўзим билан ҳисоблашишга мажбур қила олдим.

Журналистика орқали қиладиган даромадим жуда ҳам кичкина. Бу соҳада қолсам, ўзбек футболчилар ёки баъзи мураббийларнинг йиллик даромадини бир умр ишлаб ҳам топа олмаслигимни идрок қиламан. Аммо уларнинг барчасидан устунроқман.

Чунки мен халқ ёки давлат пуллари билан молиялаштириладиган ўзбек футболига катта пул топиш, бойиб кетиш учун кириб келмадим. Хусусий нашрдаги фаолиятим давомида ҳеч қачон бировдан рағбат кутмадим. Аксинча, унинг оз бўлса ҳам яхшиланиши учун қўлимдан келган ҳаммасини қилиб келяпман (шунчаки, яхши кўрганим учун).

Одам боласи 9 та мақтовни унутиб, 1 та танқидни эслаб қолаверар экан, душманлик қиладиганлар ортиб бораверади, начора. Лекин тўхтаб қолиш йўқ. Қандайдир кичкина одамчаларнинг жуссасидан каттароқ таҳдидларидан қўрқсам, бу йўлни танламас эдим. Шу туфайли барчангизга улкан сабр тилайман...

P.s. Бандасидан чўчимайман. Телефон рақамимни оммага тарқатиб, яқинларимнинг тинчини бузаётганлардан ҳеч қўрқмайман. Умид қиламанки, бугун эркак бўлишни эплолмаганлар ҳам қачондир катта йигитга айланишади. 

Author :
Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика