Latest news

22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  0 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  0 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  4 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  7 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  3 20:15ФИНАЛгача...  10 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  7 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  11 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  9 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  8 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  31 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   5

Футболчимизни уругвайликлар яхшигина таниб олган ёхуд унга Европадан таклифлар бор. Ўзи нималар деди? News

Футболчимизни уругвайликлар яхшигина таниб олган ёхуд унга Европадан таклифлар бор. Ўзи нималар деди?

Жорий йилда Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоалари бир қатор халқаро учрашувларда майдонга тушди.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвайда ташкил этилган “Maldonado Cup” (U-20) турнирида қатнашди. Фарҳод Нишонов мураббийлигидаги U-19 терма жамоамиз эса Япония мезбонлик қилган "SBS Cup" мусобақасида иштирок этди. Шу икки турнирда Уругвай дарвозасини ишғол қилган 2004 йилда туғилган Нодирбек Абдураззоқовни суҳбатга чорлаш истаги туғилди.  Қаҳрамонимиз  

- Нодирбек сизни барча АГМК ва терма жамоадаги ўйинларингиз орқали танийди. Аслида қайси жамоа тарбияланувчисиз?

- Чирчиқ олимпия захиралар коллежида катта бўлганман. АГМК ўринбосарлар бош мураббийи Аъзам Шерғозиев қайсидир ўртоқлик учрашувида кўрган бўлсалар керак, улар мени жамоага чақирганлар.

- Миржалол Қосимов қўл остида асосий таркибда дебют қилдингиз. Футболимиз афсонаси ёшларга берадиган энг кўп маслаҳати қандай?

- Бош мураббий футбол ҳар доим биринчи ўринда бўлиши кераклигини таъкидлайди. 

- Кумирингиз ким? Жаҳон чемпионатида кимни кўпроқ кузатяпсиз?

- Месси. Худо хоҳласа, Аргентина чемпион сифатида ортига қайтади.

- Энди терма жамоага тўхталсак. Юқорида ҳам айтиб ўтдик. Уругвайга қарши икки ёш тоифасидаги терма жамоада майдонга чиқдингиз ва иккисига ҳам гол урдингиз. Уругвайликлар сизни яхшигина таниб олган бўлса керак..

- Ҳа, биринчи U-19 терма жамоаси билан "SBS" турнирида Уругвай дарвозасини ишғол қилиб ғалаба келтирдим. Уругвайда ўтган мусобақада ҳам мезбонларга тўп киритишни уддаладим. 

- Ўша онларни яна бир ёдга олиб кўрингчи...

- Биринчи навбатда яратилган имкониятлардан фойдаландик. Гол урганимда барча олқишлади. Учрашувдан олдин рақиб жамоанинг футболчиларини кузатдим. Ҳақиқатдан ҳам таркибида кучли ижрочилар бор. Уларнинг акаларига ҳам гол уришим керак, деб майдонга тушдим. 

ГОЛ УШБУ ҲАВОЛАДА

- Ҳаяжон Уругвай деган номдан бошландими ёки футболчиларининг кучлилигидан?

- Менимча, ҳамма билан ўйнаса бўлади. Биринчи ўринда барча ўзига ишониши керак. 

- Клуб ва терма жамоадаги ўйин амалиёти жараёни ўртасида қандай фарқ сезилди? 

- Терма жамоада кўп йиғинлар ташкиллаштирилди. Менда ўйин амалиёти кўп бўлди. Ҳозир айтганимдек ўзимга нисбатан ишонч ошишни бошлади. Турли даражадаги ва кучлари ҳар хил рақиблар билан тўқнашдик. Руҳий жиҳатдан бу кўп нарса беради. 

- Халқаро ўйинларни истаймизми ёки йўқ скаут, агентлар кузатади. Олдингизда қандай таклифлар бор?

- Таклифлар йўқ эмас. Худо хоҳласа тез орада янгиликлар бўлиб қолади. 

- Айнан қаердан чорловлар келди?

- Насиб қилса Европадан.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика