Latest news

22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  2 22:21Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"  2 22:18ПСЖ "Наполи", "Милан" ва "Манчестер Сити" юлдузларига қизиқиш билдирмоқда  1 21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  14 21:07"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  15 21:01Суперлига. "Насаф" Қаршида бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни ютолмади  114 20:15"Ювентус"да мураббий ўзгаради  0 19:40"Олтин тўп" учун курашда Беллингем иккинчи ўринда  18 19:30"Тоттенхэм" сўнгги тур олдидан икки асосий футболчисини йўқотди  2 19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0 18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  4 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  3 17:07Нани турк клуби билан шартномасини бекор қилди  1 16:40Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"  8

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 4-ҚИСМ. (+10 фото) News

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 4-ҚИСМ. (+10 фото)

Ретросуратларнинг навбатдаги қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.

ЕЧЛ. 1998/99 йилги мавсум. Финал. “Манчестер Юнайтед” – “Бавария” – 2:1.

“Камп Ноу”даги драма! Сер Алекс Фергюсон захирадан туширган биринчи футболчиси Тедди Шерингем ҳакам томонидан қўшиб берилган илк дақиқада Оливер Кан дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни (1:1) тенглаштиради. Кейин эса учрашувнинг 81-дақиқасида Энди Коул ўрнига майдонга тушган Оле Гуннар Сульшер сўнгги сонияларда гол уриб, “қизил иблислар”га Европа чемпионлигини тақдим этади.

Шотландия чемпионати. 2002/03 йилги мавсум. 

“Рейнжерс” билан мусобақа ғолиблигини нишонлаётган Шота Арвеладзе. 

2004-йил. 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати. Финал. Франция – Испания – 2:1.

Карим Бензема, Ҳатем Бен Арфа ҳамда Самир Насри бош соврин билан.

АПЛ. 2003/04 йилги мавсум. 

"Арсенал" мусобақа тарихида мавсумни мағлубиятсиз якунлаган илк клуб сифатида олтин кубок соҳибига айланади. “Тўпчилар” чемпионатда ўтказилган 38 турнинг 26тасида ғалаба қозониб, 12 марта рақиблар билан муроса йўлини танлаган эди. 

2009-йил. Ўртоқлик учрашуви. “Барселона” – “Бунёдкор” – 1:1. 

Голларни Карлес Пуйоль ва Сервер Жепаров урган.

Евро-2004. Гуруҳ босқичи. Голландия – Чехия – 2:3.

Ушбу баҳсда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган Павел Недвед (чапда), Ян Коллер (ўнгда) ҳамда мусобақада 5та гол билан тўпурар бўлган Милан Барош.

ЕЧЛ. 1997/98 йилги мавсум. Гуруҳ босқичи, “Барселона” – “Динамо К” – 0:4. 

Мазкур кечада киевликлар сафида хет-трик қайд этиб, порлаган Андрей Шевченко. 

ЕЧЛ. 2012/13 йилги мавсум. Ярим финал. “Боруссия Д” – “Реал” – 4:1. 

“Арилар”нинг олтин авлоди. Левандовски учрашувда “қироллик клуби” дарвозасига покер ёзиб қўйганди. 

1985-йил. 

“Рома” яримҳимоячиси – Карло Анчелотти. У римликлар сафида 1979-1987-йиллар оралиғида ҳаракат қилган. Кейинчалик “Милан”га ўтиб, футболчилик фаолиятини якунлаган. 

2003/04 йилги мавсум. ЦСКАнинг жамоавий фотосурати. 

Пастки қатор чапдан биринчи ўтирган футболчини танидингизми? 

+Бонус

1905/06 йилги мавсум. 

“Челси” дарвозабони Уильям Фулк. Футбол тарихидаги энг оғир вазнли посбонлардан бири. Унинг оғирлиги 150 кг атрофини ташкил қилган. 

Акмурзаев Элдор тайёрлади.


Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 1-ҚИСМ. 

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 2-ҚИСМ. 

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 3-ҚИСМ.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика