Latest news

14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  3 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  10 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  1 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   22 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  24 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  1 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1

Фредди Мигель Гонсаллес: "Ўзбекистон билан қийин ўйин бўлишини кутгандим. Чунки..." News

Фредди Мигель Гонсаллес: "Ўзбекистон билан қийин ўйин бўлишини кутгандим. Чунки..."

Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча Венесуэлага қарши биринчи ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Ушбу учрашувдан сўнг Венесуэла терма жамоаси бош мураббий Фредди Мигель Гонсаллес фикрларини билдириб ўтди.

"Бундай ўйин бўлишини кутгандим. Чунки Ўзбекистоннинг ўйинларини кўрган эдим. Рақиб ўзига ҳос тажрибага эга жамоа. Шунингдек бош мураббийи ҳам малакали мутахассис. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлимда улар бироз устунликка эга бўлишди. Ҳимоядаги хатоларимизни тўғирлаган ҳолда иккинчи бўлимда етарлича вазиятлар яратдик, гол ҳам урдик. 

Ўзбекистон ва Венесуэла тенг кучли жамоа. Олдимизга қўйган асосий мақсадимиз чиройли ўйин кўрсатиш эди. Шу боис икки  томон ҳам очиқ ўйин кўрсатди. Биз шу орқали Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришни режалаштирганмиз. 

Ўз қитъамиздан ташқарида ўйин ўтказдик. Ўзбекистон Осиё қитъаси вакили. Уларнинг ўйини ва услуби биз учун янгилик бўлди. Биз мана шундай ўйинлар орқали ўзимизда етишмаётган нарсаларни тўлдиришга ҳаракат қиламиз",- дейди Фредди Мигель Гонсаллес. 


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика