Latest news

12:10"Арсенал" 75 млн еврога форвард харид қилмоқчи  6 11:41"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди  2 11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  3 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  4 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  1 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  2 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  22 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  4 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  6 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  13 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  4 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2

Франсиско Араухо: "Рустам Умаров фантастик ўйнагани учун ютқаздик" News

Франсиско Араухо: "Рустам Умаров фантастик ўйнагани учун ютқаздик"

Футзал бўйича Осиё чемпионати доирасидаги Ўзбекистон - (2:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.
“Тенг ўйин бўлди деб ўйлайман. Аммо ҳакам ва ўзимизнинг хатолар туфайли шундай натижа қайд этилди. Биз гол уришга ҳаракат қилдик, аммо Ўзбекистон дарвозабони фантастик ўйин намойиш қилди. Жаҳон чемпионатига боришни мақсад қилгандик. Агар чорак финалга чиққанимизда Эронга қарши ўйнардик, буни уддалай олмадик. Минг афсус”, - дейди мураббий.

- Хосе Мария Мендез Ливан ҳақида жамоа яхши потенциалга эга деб айтганди. Сиз жамоани кучайтириш учун яна нималар қилмоқчисиз?

- Биз кўпроқ ғалаба руҳиятини ўстиришимиз керак. Бу ерга келишдан олдин бир қатор кучли жамоалар билан ўйнадик. Саралаш баҳсларида ҳам яхши ўйнадик. Аммо Осиё чемпионатида буни кўрсата олмадик.

- Олдинги икки ўйинга таққослаганда Ливан терма жамоасининг бугунги ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Агар 2012 ва 2014 йилдаги Осиё чемпионатларига солиштирсак яхшироқ қатнашдик. Биринчи ўйинда сўнгги сонияда ўтказиб юборган гол бизга қимматга тушди. Қирғизистон билан баҳсдаги ўша аламли гол чорак финалга чиқишга тўсқинлик қилди.

- Ўйновчи дарвозабон тушганида марказдан ҳужум қилдинглар ва 3-4та вазият содир этилди. Аммо бундан тезда воз кечилди. Нимага?

- Биз охирги дақиқаларда бешинчи ўйинчи билан ўйнадик. Аммо доим ҳам марказдан ўйнай олмаймиз. Шу боис тактикани бироз ўзгартириб гол уришга ҳаракат қилдик. Бироқ Ўзбекистон дарвозабони ажойиб ўйнади.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика