Latest news

17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  1 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  7 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  16 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  7 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1

Фотофакт. Бухоро спорт мажмуаси майдони аянчли аҳволда News

Фотофакт. Бухоро спорт мажмуаси майдони аянчли аҳволда

ПФЛ бундан хавотирда.

ЎзПФЛ Бухоро спорт мажмуаси майдони юзасидан ўз хавотирини билдириб ўтди.

"2023 йилги мавсумни Суперлигада ўтказадиган "Бухоро" футбол клуби қишки трансфер ойнаси якунига 19 кун вақт қолган бўлса-да, ўз сметасини келишиш масаласида ЎФА билан алоқага чиққани йўқ. Бунинг ўрнига "Бухоро" қатор янги футболчилар билан шартнома имзолади ва Анталияга жўнаб кетди. 

Лига мутахассислари 26 январь куни "Бухоро спорт мажмуаси" ҳамда клуб қароргоҳини ўрганди. Катта мажмуа ўз фаолиятини давом эттириши кўплаб бухоролик спорт мухлисларини хурсанд қилган бўлса-да, футбол нуқтаи назаридан бу ерда майдон масаласига профессионал ёндашув мавжуд эмас. Республика бўйлаб совуқ ҳаво ҳарорати ҳукм сураётганидан келиб чиқиб, қатор футбол клублари ўз майдони майсаси устини махсус қоплама билан ўраб чиқишга улгурган. Аммо қайта фойдаланишга топширилганига бир йил ҳам тўлмаган Бухоро спорт мажмуасида бу иш пайсалга солинган. Оқибатда яна ўн йиллар хизмат қилиши лозим бўлган майдон майсаси ҳолатида салбий томонга ўзгариш мавжуд. 



Лига ўтган йилнинг 30 октябрь санасида Ўзбекистон Кубогининг финал учрашувини айнан Бухоро шаҳрида ташкил этганди. Шундан кейин 29 ноябрь куни Лига расмий сайти майдонлар масаласи юзасидан катта материал чоп этди. Бунда Бухородаги марказий майдон масаласига ҳам тўхталинган бўлиб, эндиликда уни яхши ҳолатда сақлаш учун нималарга эътибор қаратиш лозим эканлиги борасида сўз борган. Бироқ "Бухоро" футбол клуби ҳам, "Бухоро спорт мажмуаси" ҳам катта эҳтимол билан бунга вақт ажрата олмаган. 

Шундан келиб чиқиб, Бухоро спорт мажмуаси парвариши учун ажратилиши лозим бўлган сумма ҳамда майдон техникаси учун йўналтирилиши лозим бўлган сумма "Бухоро" футбол клуби сметасига киритилмаган тақдирда мазкур клуб шартномалари Лига томонидан қабул қилинмайди. Шунингдек, мазкур сметадан "Бухоро" футбол клубига қарашли қароргоҳни капитал таъмирдан чиқариш масаласи ҳам ўрин олиши шарт. Ўз қароргоҳи майдони ва унинг моддий техник базаси талабга мутлақо жавоб бермайдиган футбол клубининг хориж йиғинида иштирок этиши ҳамда легионер футболчилар билан шартнома имзолаши Лига сўнгги уч йилдан буён футбол клубларига қўйиб келаётган талабга мутлақо мос келмайди. 



Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбариятидан клубдаги вазиятга жиддий эътибор қаратишни сўрайди", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика