Latest news

19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  0 19:35U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  76 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  0 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  2 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  11 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1

ФОТОАРХИВ. Тўққиз йил олдинги Тожикистон билан кечган учрашувни ёдга оламиз News

ФОТОАРХИВ. Тўққиз йил олдинги Тожикистон билан кечган учрашувни ёдга оламиз

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сентябрь ойида ўртоқлик учрашувидаги рақиби Тожикистон билан бундан аввал ҳам бир неча бор тўқнаш келганмиз.

Қўшниларимиз билан сўнги тўқнашув ЖЧ-2014 саралаш босқичи иккинчи раундида бўлиб ўтганди. Ўшанда Вадим Абрамов шогирдлари Тожикистонни йирик 3:0 ҳисобида таслим қилганди. Буни қарангки орадан тўққиз йил ўтиб яна улар билан ўртоқлик учрашувида рўбарў келмоқдамиз. Яна Абрамов бошчилигида. Демак, қуйида фотосуратлар орқали Тошкентда ўтган учрашувни ёдга оламиз. Бу ўйиннинг эътиборга молик жиҳати шундаки, баҳснинг сўнги 10 дақиқасида кетма-кет тўрт футболчимиз ҳакам томонидан огоҳлантирилади. Буни эса ОФК ва ФИФА суъний равишда амалга оширилган ҳаракат деб баҳолайди. Атайин сариқ карточка ишлашдан мақсад эса кейинги ҳеч қандай аҳамиятсиз бўлган Япония билан учрашувда етакчиларга дам олиш имкониятини бериш шунинг натижасида уларни Эрон билан ўйинга тайёрлаш эди. Буни сезган ОФК ва ФИФА футболчиларимизни бир нечта учрашувга дисквалификация қилади. Абрамов Японияга иккинчи таркиб билан боради ва ортга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтади. Аммо, бугун ёдга олаётган учрашувимиздан сўнг четлатилган бир нечта ўйинчилар Тошкентда Эрон билан ўйинда қатнаша олмаганди. Бу эса ўз-ўзидан натижага ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Битта ўйинда йўл қўйилган хато оқибатда кейинги беллашувларда зараримизга ишлаганди. 

ЖЧ-2014  саралаш босқичи. 

Ўзбекистон - Тожикистон - 3:0

15.11.2011. 5-тур. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 5326 томошабин. 

Бош ҳакам: Муҳаммад Заруний (БАА). 

Голлар: Санжар Турсунов 35, Одил Аҳмедов 60, Александр Гейнрих 70.

Огоҳлантиришлар: Одил Аҳмедов 53, Александр Гейнрих 57, Шавкат Муллажонов 70, Санжар Турсунов 79, Ислом Тўхтахўжаев 82, Сервер Жепаров 84, Вагиз Галиулин 90+2, - Давронжон Эргашев, 45, Дилшод Восиев 64.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажонов, Азиз Ҳайдаров (Анзур Исмоилов, 80), Одил Аҳмедов, Баҳодир Насимов (Улуғбек Бақоев, 55), Тимур Кападзе (Сервер Жепаров, 72), Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Вагиз Галиулин, Санжар Турсунов, Александр Гейнрих.

Бош мураббий: Вадим Абрамов.

Тожикистон: Алишер Тўйчиев, Соҳиб Сивонқулов, Эрож Ражабов, Давронжон Эргашев, Нуриддин Давронов, Фарҳод Восиев, Актам Ҳамроқулов, Комил Саидов, Дилшод Восиев, Хуршид Маҳмудов, Жамшид Исмоилов (Акмал Сабуров, 46).

Бош мураббий: Олимжон Рафиков. 

Мазкур беллашув ноябрь ойида ўтказилган, ҳаво шу куни анча совуқ бўлганди. 


Тожикистон терма жамоасидаги айрим футболчилар ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш. Дарвозабон Алишер Тўйчиев "Янгиер", "Гулистон", "Машъал" жамоаларида тўп тепганини катта ёшдаги ишқибозлар яхши эсалашса керак. 6-рақамдаги Давронжон Эргашев эса жорий мавсум бошида "Бунёдкор" билан шартнома имзолади. 


Шу куни терма жамоамизни Одил Аҳмедов сардорлик боғичи остида бошлаб тушганди. Тўртинчи ҳакам Муҳаммад Абдулла Ҳассан эса кейинчалик терма жамоамиз иштирокидаги кўплаб учрашувларда ишлади. 


Вадим Абрамовга биринчи уринишда етарлича имконият берилмаганди. Иккинчи уриниш омадли чиқармикан?

Шавкат Муллажоновнинг терма жамоадаги юлдузли онлари Қатардаги Осиё кубогидан сўнг бошланганди. 


Санжар Турсунов тожикистонлик футболчига қаршилик кўрсатмоқда.


Одил Аҳмедов тўп билан. Миллий терма жамоамизнинг ўша пайтдаги либоси эса кўпчилик мухлисларга манзур келганди. 


Азиз Ҳайдаров майдонда доимгидек қора иш яъни рақиб ҳужумини бузишга ҳаракат қилмоқда. 


Санжар Турсунов Тўйчиев дарвозасига гол уриб ҳисобни очган вазият.


Бетакрор Саша Гейнрихга ўхшаган юлдузлар яна чиқишига умид қилиб қоламиз.

Ажойиб фотосуратлар учун Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдирамиз. 

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика