Latest news

13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  0 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  5 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  5 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  5

Флик: "Ўзил дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири эди" News

Флик: "Ўзил дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири эди"

Германия терма жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Месут Ўзилнинг фаолиятини якунлагани ҳақида гапирди.

Кеча, 22 март куни германиялик ярим ҳимоячи профессионал футболдаги фаолиятини тугатганини эълон қилди.

"Месут Ўзил терма жамоадаги ажойиб ўйинчилардан бири бўлган. Ўзининг энг муваффақиятли даврида у дунёдаги энг яхши футболчилардан бири эди. У ўн йил давомида миллий терма жамоанинг ажралмас қисми бўлди, 2014 йилда жаҳон чемпиони бўлди ва бунда у катта ҳисса қўшди. У билан ишлаш менга жуда ёқарди, унда ўзига хос маҳорат мавжуд эди, техникаси ва ўйинни ўқий олиш қобилияти қойил қолдирарди. Терма жамоадаги барчамиз унга ва унинг оиласига фаолиятидан кейинги даврда энг яхши тилакларимизни тилаймиз", – деди Флик.

34 ёшли Ўзил Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони ҳисобланади. Бундан ташқари, "Вердер" билан Германия Кубоги соҳибига айланган. Испания чемпионати, Кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиққан. "Арсенал" таркибида эса уч марта Англия Кубоги ва бир бор Англия Суперкубогини қўлга киритган.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика