Latest news

17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  1 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  7 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  7 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  7 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  2 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  10 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  24 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  2 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5

ФИФА соврини. Энг яхшилар ҳақида билишимиз керак бўлган бешта нарса News

ФИФА соврини. Энг яхшилар ҳақида билишимиз керак бўлган бешта нарса

Шу йилнинг 23 октябрь куни Лондонда ФИФА 2017 йилги мавсумнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказади. Бунда 9та номинация бўйича энг яхшилар аниқланади.

ФИФА овоз бериш жараёни бошланишига кам вақт қолаётган бир пайтда ҳамма эътибор бериши керак бўлган бешта нарсани эслатиб ўтди. 

Биринчи билишимиз керак бўлган нарса - Номинациялар

Албатта, ҳозирданоқ совринларни ким ютиши маълум эмас, аммо ҳар бир йўналиш бўйича даъвогарлар етарлича. Дастлаб қайси йўналишлар бўйича энг яхшилар аниқланишини келтириб ўтсак. (Буларнинг ҳаммаси ФИФА таснифига кўра амалга оширилади). 

1. 2017 йилнинг "Энг яхши эркак футболчиси"

2. 2017 йилнинг "Энг яхши аёл футболчиси"

3. 2017 йилнинг "Энг яхши эркаклар мураббийи"

4. 2017 йилнинг "Энг яхши аёллар мураббийи"

5. 2017 йилнинг "Энг яхши дарвозабони" (бу соврин янги қўшилди)

6. 2017 йил Пушкаш соврини соҳиби (Энг чиройли гол эгасига берилади) 

7. 2017 йил "Фейр плей" соҳиби 

8. 2017 йил "Мухлис" соврини 

9. 2017 йилнинг рамзий терма жамоаси 

Иккинчи билишимиз керак бўлган нарса - Амалдаги ғолиблар 

Якунига етган 2016 йилги футбол мавсуми учун тақдирлаш маросими 9 январь куни Цюрихда бўлиб ўтганди. Навбатдагиси Лондонда ташкил этилади ва шу пайтгача бўлиб келган 8та йўналиш ўрнига тўққизинчиси ҳам қўшилган. Яъни, бу йил "Энг яхши дарвозабон" номи ҳам эълон қилинади.

Шу ўринда 2016 йилнинг энг яхшиларни ёдга олиб ўтамиз. 

Криштиану Роналду - Энг яхши футболчи 

Карли Ллойд - Энг яхши аёл футболчи 

Клаудио Раньери - Энг яхши мураббий 

Сильвиа Нейд - Энг яхши аёл мураббий 

Моҳд Фаиз Субри - Пушкаш соврини соҳиби 

"Атлетико Насьонал" -  "Фейр плей" соҳиби

"Боруссия Дортмунд ва "Ливерпуль" мухлислари - Энг яхши мухлислар 

Рамзий терма жамоа: Мануэль Нойер, Дани Алвеш, Херард Пике, Серхио Рамос, Марсело, Лука Модрич, Тони Кроос, Андрес Иньеста, Лионель Месси, Луис Суарес, Криштиану Роналду. 

Учинчи билишимиз керак бўлган нарса - Соврин 

Энг яхши мураббий ва футболчига топшириладиган соврин платинадан ясалган бўлиб, оғирлиги 6,4 кг. ни ташкил этади. Уни хорватиялик санъатчи Ана Бирбич ясаган. Совриннинг узунлиги 31 см. 

Тўртинчи билишимиз керак бўлган нарса - Шаҳар 

Ўтган мавсумда энг яхшилар Цюрихда аниқланганди, бу гал тақдирлаш маросими Лондонда бўлиб ўтади. Маълумки, Англия футбол ватани ҳисобланади, шу боис ФИФА раҳбарлари Лондонни маъқул кўришди. 

Бешинчи билишимиз керак бўлган нарса - Овоз бериш жараёни 

Албатта, овоз бериш жараёни қай тартибда бўлиб ўтиши кўпчиликка қизиқ. Янгилик сифатида шуни айтиш мумкин, бу йилдан мухлислар ҳам овоз бера олишади. Мухлислар учун овоз бериш жараёни FIFA.com сайтида амалга оширилади. Овоз беришга номзодлар рўйхати 17 август куни эълон қилинади. Овоз бериш жараёни 21 августдан 7 сентябрга қадар давом этади.

Агар овоз беришни 100 фоиз деб оладиган бўлсак, овоз бериш тўрт соҳа вакиллари ўртасида 25 фоиздан тенг тақсимланади. 

Миллий терма жамоалар сардорлари - 25 фоиз 

Миллий терма жамоалар бош мураббийлари - 25 фоиз 

ОАВ ходимлари - 25 фоиз 

Мухлислар - 25 фоиз 

Шунингдек, мухлислар сайт орқали Пушкаш номидаги энг чиройли голга ва энг яхши мухлисларга ҳам овоз беришлари мумкин. "Фейр плей" билан "Энг яхши дарвозабон"ни, шунингдек йилнинг рамзий терма жамоасини аниқлаш эса тўлиқ ФИФА экспертлари зиммасидаги иш ҳисобланади. 

Қуйида 2016 йилнинг Энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 









Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика