Latest news

10:49"Ал Ҳилол" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи  1 10:20Элдор Шомуродов – А Серия 35-тур рамзий терма жамоасига киритилди  3 10:00Бразилия Осиё чемпионати финалчисини аяб ўтирмади  0 09:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  6 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  14 08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  21 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  4 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  124 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  12 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  1 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  6 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  10 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси рекорд даражада юқорилади News

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси рекорд даражада юқорилади

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА аёллар терма жамоаларининг аввалги ой якунларига кўра рейтингини эълон қилди.
Аҳамиятлиси, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аввалги ой рейтингига кўра дунё терма жамоалари орасида рекорд даражада - 89 поғона юқорилади. Бунгача дунё рейтингида 133-ўринни эгаллаб турган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эндиликда жаҳон рейтингида 44-поғонада бормоқда.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аввалги ойдаги натижаларга кўра ФИФА рейтингидаги барча терма жамоалар орасида энг юқорига кўтарилишга эришган жамоа бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси март ойида Олимпиада-2016 саралаш 1-босқич баҳсларида иштирок этди. Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтган саралаш баҳсларида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Гонконг ҳамда Фаластин аёллар терма жамоасини мағлуб этган ва сўнгги турда мезбон - Иордания терма жамоасига мағлуб бўлган эди.

Аёллар ўртасида терма жамоалар рейтингини Германия терма жамоаси бошқариб турибди. Кучли учликдан эса АҚШ ҳамда Франция аёллар терма жамоалари ўрин эгаллашган. Жаҳон рейтингининг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиш мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика