Latest news

21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  0 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  64 20:32"Манчестер Сити" — "Вулверхэмптон". Де Брюйне, Фоден, Бернарду ва Холанд асосий таркибда!  3 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:26"Жирона" — "Барселона". Довбик, Левандовски ва Ямал асосий таркибда  7 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  2 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  16 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  13 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7

ФИФА координаторлари "Дўстлик" терма жамоалар маркази қурилиш ишлари билан танишишди News

ФИФА координаторлари "Дўстлик" терма жамоалар маркази қурилиш ишлари билан танишишди

Хабарингиз бор, айни кунларда ФИФА координаторлари Андрей Вашкевич ва Лоренцо Фофи мамлакатимизда бўлиб туришибди.

"Бугун куннинг биринчи қисмида ФИФА вакиллари Тошкент вилоятида қад ростлаётган "Дўстлик" терма жамоалар марказини кўздан кечириш учун қурилиш майдонига ташриф буюришди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мазкур марказда ўрин олган объектлар, хусусан, футболчилар истиқомат қилиши учун мўлжалланган меҳмонхона, машғулот майдончаси ва заллари, стадион лойиҳаси ҳақида маълумот берди. Шунингдек, замонавий ускуналар билан жиҳозланадиган тиббий-тикланиш маркази, кутубхона, ресторан, яшил ҳудуд каби обектларнинг айнан ушбу базадан жой олиши айтилди", – дейилади ЎФА хабарида.

"Бундан олдин юртимизда терма жамоаларнинг таёргарлиги учун зарур бўлган замонавий ва барча инфратузилмани ўз ичига олган футбол маркази бўлмаган. Бу футболчилар ва муррабийларнинг орзуси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ЎФА шундай марказни барпо этишга бел боғлаган. ФИФАнинг қўллаб қувватлаши орқали биз ушбу марказ барча замон талабларига жавоб беришига ва узоқ йиллар давомида футбол ривожланиши учун ҳизмат қилишига ишонамиз", – дея таъкидлади Равшан Эрматов.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика