Latest news

07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  30 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1

ФИФА бошқа мамлакатдан қалбаки паспорт олган футболчи юзасидан текширув бошлади News

ФИФА бошқа мамлакатдан қалбаки паспорт олган футболчи юзасидан текширув бошлади

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Чили футбол ассоциациясининг Эквадор ҳимоячиси Байрон Кастильо колумбиялик эканлиги ва қалбаки ҳужжатлар билан ўйнагани ҳақидаги айбловлари юзасидан текширув бошлади.

ФИФА расмий сайти хабарига кўра, Чили футбол ассоциацияси ФИФА тартиб-интизом қўмитасига шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, унда Кастильога Эквадор фуқаролигини бериш бўйича ҳужжатларнинг сохталаштирилгани бўйича бир қатор айбловларни илгари сурган.

Чилиликлар Эквадор терма жамоаси ҳимоячиси иштирок этган ЖЧ-2022 саралаш босқичидаги барча саккизта ўйинда техник мағлубият қайд этилишини талаб қилмоқда.

Терговнинг бориши ҳақида батафсил маълумот яқин вақтларда тақдим этилади.

Эквадор терма жамоаси 26 очко жамғариб, турнирга тўғридан-тўғри йўлланма берувчи жаҳон чемпионати саралаш турнири турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади. Чили терма жамоаси эса 19 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика