Latest news

22:10Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  12 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  0 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  2 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  2 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  0 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  3 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  28 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  11 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  10 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7

Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди News

Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди

Юртимиз сўнгги йилларда халқаро миқёсидаги нуфузли футбол ва футзал бўйича мусобақаларни қабул қилиш юзасидан катта қадамларни ташламоқда.

Айниқса, ФИФАнинг 2024-йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионати мезбонлигини Ўзбекистонга ишониб топшириши бу борада олиб борилган кенг кўламли ишларнинг маҳсули бўлди. 

Футзал бўйича дунё мундиалининг ҳал қилувчи учрашувлари мезбони сифатида учта бетакрор шаҳарлар – пойтахт Тошкент, қадимий Ипак йўли чорраҳасида жойлашган Бухоро ва водий дурдонаси саналадиган Андижон танлаб олинди. 

Марказий Осиёда илк бор ўтадиган ФИФА шафелигидаги мусобақада дунёнинг энг кучли 24 терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради. Тарихда 10-бор ташкил этилаётган мусобақада амалдаги ғолиб Португалиядан тортиб, беш карра чемпион Бразилия, шунингдек, Франция ва Янги Зеландия каби дебютантлар жорий йилнинг 14-сентябрь ва 6-октябрь кунлари юртимизда жам бўлишади. Тошкент, Бухоро ва Андижон шаҳарлари мезбонлик қиладиган мундиалнинг қуръа ташлаш маросими келаси ой юртимизда ташкил этилади. 

"Биз Ўзбекистоннинг бой ва ранг баранг маданиятини акс эттирувчи учта шаҳри мезбон сифатида танлаб олинганидан жуда ҳам мамнунмиз. Ишончим комил – 24 та иштирокчи терма жамоа буерда ўзини худди уйдагидек ҳис этади ва энг яхши шароитларда машғулот ва ўйинларини ўтказиш имконига эга бўлишади. 

Мазкур мусобақа Ўзбекистонда, умуман Марказий Осиёда ўтказиладиган дастлабки ФИФА турнири саналади ва бу жиҳат мусобақанинг қиймати ва аҳамиятини янада оширади. Бу ташкилотимизнинг янада глобал миқёс касб этиш бўйича мақсадларига тўла муштарак келади", – деди ФИФА мусобақалар ўтказиш бўлими раҳбари Ҳаиме Ярза. 

Бу хусусда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов шундай деди: 

"Бу ажойиб тадбирга мезбонлик қилиш биз учун катта шараф. Ўзбекистон жадал суръатлар билан ривожланаётган ажойиб мамлакат ва биз энди дунёнинг энг яхши футзалчилари ва мураббийларини қабул қилиш ва уларни ушбу мафтункор маскан билан янада яхшироқ таништиришга ҳозирлик кўришимиз мумкин. Футзалнинг бутун дунёга машҳурлигини инобатга олган ҳолда, бутун жаҳондан минглаб мухлислар трибуналарни тўлдириб, ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаши, барчанинг ушбу тадбирдан баҳраманд бўлиши ва ажойиб муҳит яратишларини кутяпмиз".

Қайд этиш жоиз, футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 расмий қуръа ташлаш маросими шу йилнинг 26-май санасида ташкил этилади.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика