Latest news

15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  0 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  12 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  36 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  2

Футзал бўйича Жаҳон чемпиоанти қуръа ташлаш маросими Регистон майдонида бўлиб ўтади News

Футзал бўйича Жаҳон чемпиоанти қуръа ташлаш маросими Регистон майдонида бўлиб ўтади

Биласиз, 2024-йил юртимиз нуфузли турнир ФИФА Футзал Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Мусобақадан олдин эса яна бир муҳим воқеа - турнирга қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Маросим юртимизнинг энг гўзал масканларидан бири, кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида бўлиб ўтиши белгиланган. 

26 май куни Регистонда ўтказиладиган маросимни дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакати томоша қилиш имкониятига эга бўлади. Гўзал Самарқанддаги қуръа ташлаш маросими юртимизнинг спорт орқали ўзини яна бир бор намоён этишига хизмат қилади. 

Бугун ФИФА Президентининг футзал бўйича ёрдамчиси, ФИФА мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Ҳаиме Ярза бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди. Делегацияга Спорт вазири Адҳам Икрамов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамроҳлик қилмоқда. Делегация аъзоларини Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди. 

Тадбир иштирокчилари Регистон майдонида қуръа ташлаш маросимини ташкил этишга доир режалар билан танишди.

ЎФА матбуот хизмати

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика