Latest news

22:10Суперлига. "Бухоро" – "Нефтчи" 1:1   0 21:55Миржалол Қосимов: "Ҳозир майдонга чиқиб ундоқ қиламан-бундоқ қиламан деган билан иш битмайди"  1 21:37Лени Йоро "Реал"га эмас, "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусланмайди  0 21:23Туркия. "Генчлербирлиги" - "Истанбул Башакшеҳир" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:12Шерзод Жўраев: "Насаф" билан бошқача ўйин кўрсатгандик, бугун эса бошқа жамоага айланиб қолдик"  8 20:51Испаниянинг Грузия ва Туркияга қарши баҳслар учун қайдномаси маълум қилинди  0 20:20Бенито Муссолинининг чевараси билан тўп тепаётган Жейми Варди Италияда футболдан завқ олмоқда  2 20:01Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди  167 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Навбаҳор"дан ишончли ҳисобда устун келди  21 19:35Франция терма жамоаси ЖЧ саралаш учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди  2 18:58Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  2 18:31"Барселона" собиқ устози "Атланта" бош мураббийи этиб тайинланди  0 17:56"Навбаҳор" қарзларидан қутулди  11 17:44АПЛда ўтган ойнинг энг яхши футболчиси аниқ!  0 17:31АПЛда ўтган ойнинг энг яхши мураббийи аниқланди  1

Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик" News

Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"

"Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов Суперлига 21-тур доирасидаги "Навбаҳор" (0:0)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Ассалому алайкум, яхши ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Бугунги ўйинда битта гол учрашув тақдирини ҳал қиларди. Учрашувда бир нечта вазиятларга эга бўлдик, бугунги ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик. Баҳснинг дастлабки дақиқаларида анча суст ҳаракат қилдик. Рақибда 2 та 100 фоизлик вазият бўлди. Кейин барчаси жойига туша бошлади, ўйинни назорат қила бошладик. Йигитлар берилган кўрсатмаларни бажаришди. "Навбаҳор"га қарши меҳмонда бундай оғир стадионда дуранг ўйнаш ёмон натижа эмас деб ўйлайман. Бугунги учрашувга ташриф буюрган мухлисларга раҳмат айтаман. Ҳар икки жамоа учун яхши учрашув бўлди. 

Ҳумоюн Шербўтаев жароҳат олиб, майдони тарк этди. Унинг ҳолати ҳақида маълумот бера оласизми?

- Ҳозирда унинг жароҳати ҳақида нимадир дея олмайман. Узоқ йўл ва майдон сабабли унда кичик жароҳат бўлди. Умид қиламанки, унинг жароҳати жиддий эмас. Барчаси текширувдан сўнг аниқ бўлади. 

Бугунги учрашувда Рустам Турдимуродов гол урмаган бўлсада, тўпсиз анча яхши ҳаракат қилди. Бугунги учрашувда унга қанотлардан етарлича ёрдам бўлмагандек. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- У терма жамоадан қайтди. Рустам бугун яхши ҳаракат қилди. Бир нечта вазиятлар унга тўғри узатмалар берилмади. Бироқ рақиб ҳимояси ҳам жуда яхши ҳимояланганини таъкидлаш лозим. Умуман олганда, бугун ҳужумда яхши ҳаракат қилдик. Унда вазият бўлди ва у ўша вазиятдан фойдаланиши лозим эди. Менимча у голларини терма жамоада уриб келди. Ҳеч бўлмаса, бугунги учрашувга биттасини олиб қўйиш керак эди. 

Иккинчи даврада "Сурхон" деярли легионер футболчилардан воз кечди. Бу жамоада молиявий муаммо борлиги учунми ёки маҳаллий футболчилардан устун томони йўқлиги сабаблими?

- Жамоанинг ривожланиш статегияси бироз ўзгарди. Буни жамоа раҳбарияти бизга маълум қилишди. Шу сабабли легионерлардан воз кечилди. Асосий эътибор маҳаллий футболчиларга қаратилиш керак.

Агар легионер маҳаллий футболчидан устун бўлса, олиш керакми?

- Агар улар ҳақиқатдан кучли бўлса, олиш керак. Биздаги муаммолли чизиқларга маҳаллий футболчилардан кучли футболчи бўлса, олиш керак деб ўйлайман. Бироқ ҳозирда биз ўзимизни йигитларга ишонмоқдамиз. Бу ёғини мавсумдаги ўйинлар кўрсатади.

Rating: +2   

Comments

+1   
13 sep 12:35:28
Abdusalom Mirzayev
Reply to comment by Жамшид Jamshid
Узок йул дейди лекин сурхон Тошкентда турибди. Термиздан келмаяпти
Тошкентдан Термизга кетишдику, бир йил бўлди
+1   
13 sep 12:00:13
تعمورخن ومار خجا
Reply to comment by Zohidjon Usarov
Хакикатда Сурхон мазмунли уйнади Навбахор худди тренерсиз уйнади пала партиш комбинация йук.
Murabbiysizda Liushhan murabbiy emasku ( qizbolamasman man yigʻlamiman ) diyishdan boshqasini bilmidi)))
+1   
13 sep 11:48:27
Zohidjon Usarov
Хакикатда Сурхон мазмунли уйнади Навбахор худди тренерсиз уйнади пала партиш комбинация йук.
+1   
13 sep 11:40:53
Жамшид Jamshid
Узок йул дейди лекин сурхон Тошкентда турибди. Термиздан келмаяпти
   
14 sep 01:03:46
Жамшид Jamshid
Reply to comment by Abdusalom Mirzayev
Тошкентдан Термизга кетишдику, бир йил бўлди
Тошкентда турибди
   
13 sep 19:56:08
Xurshid.bos
Navbahor tamom bo'ptide
   
13 sep 11:44:34
Timur Nazarov
Хей йук бе йук узунгдан узинг нима деяпсан джим кэрри?ракиб 2та 100% ли натижадан фойдаланмабдию ,булар галабага якинрок эмиш
   
13 sep 11:41:59
Serdar Serdar
Ўзбекистон клубларида саноқли яхши легионерлар . (Черан , Дориев, Кожо яка бир иккитаси.)қолгани ўзимизани ўйинчилардан слабый.шахсий фикрим
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика