Latest news

12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  1 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  2 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  6 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  24 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5

fcnasaf.uz: Ёшлар лигаси: “Насаф” – “Бухоро” 4:1 (тўлиқ шарҳ) News

fcnasaf.uz: Ёшлар лигаси: “Насаф” – “Бухоро” 4:1 (тўлиқ шарҳ)

Ёш футболчиларимиз иккинчи даврадаги иккинчи ғалабани тантана қилишди.

Раҳматилла Муҳаммедраҳимов шогирдлари ортиқча қийинчиликсиз бухоролик тенгқурларини таслим этишди. Учрашувнинг 24-дақиқасида Ислом Рашидхоновнинг чап қанотлан ҳаволатиб жарима майдончасига узатиб берган тўпини Бобур Абдуҳолиқов боши билан узоқ бурчакка йўналтирди-1:0. Орадан тўрт дақиқа ўтар-ўтмас Абдуҳолиқов ажойиб паси билан ҳужумдаги шериги Кенжа Тўраевни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқарди. Тажрибали ҳужумчи бу вазиятда қийинчиликсиз тўпни дарвоза тўрига йўллади -2:0. Бўлимнинг сўнгги дақиқаларига келиб Бобур Абдуҳолиқов бу сафар жамоадоши Достонбек Бердиқуловга тўпни қулай тарзда етказиб берди. Натижада ҳисоб 3:0 кўринишига келди.
 

Иккинчи бўлим бошида ёшларимиз сардори Достон Бердиқулов ўз жарима майдончаси ичида рақиб ҳужумчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди. 11-метрлик жарима тўпини Акобир Тўраев дарвозана аниқ йўллади-3:1. Ўйинга якуний нуқтани Кенжа Тўраев қўйди. Бу сафар жамоадошлари бошлаган ҳужумни тажрибали ҳужумчи дарвозанинг узоқ пастки бурчагига йўналтириб, ҳисобни йириклаштирди -4:1.
 

Ёшлар лигаси, 19-тур. 21.08. 2015.
 

“Насаф” - “Бухоро”  4:1 (3:0)

Қарши. “Меҳнатчи” стадиони.

Ҳакамлар
: Анатолий Рубаков, Зуфар Элибаев, Фарҳод Усмонов, Комилжон Расулов.

Назоратчи: Гали Имомов.

“Насаф”: 30. Ўткир Юсупов (1. Алибек Туробов, 46), 2. Самандар Очилов (с) (15. Ботиржон Тўраев, 50), 4. Сардор Саъуллаев (20. Наврўз Иззатиллаев, 50), 5. Раҳимбек Жавлиев, 7. Сирожиддин Қўзиев (33. Акбар Муродов, 57), 8. Баҳром Абдураҳимов, 10. ислом Рашидхонов, 14. Бобир Абдуҳолиқов (9. Дилшод Хушбаков, 70), 16. Дониёр Нарзуллаев (55. Жаҳонгир Қурбонов, 85), 17. Достон Бердиқулов, 28. Кенжа Тўраев (22. Ислом Кенжабоев, 70).

“Бухоро”: 25. Шоҳжаҳон Насимов, 2. Азиз Очилов, 3. Миржалол Жумаев, 4. Азамат Аҳроров, 5. Меҳрож Ғуломов(89. Мирфайз Муҳиддинов, 46), 6. Наримов Ҳасанов (17. Жамшид Ҳасанов, 46), 7. Азизбек Муротов (22. Азамат Самиев, 77), 9. Нодиржон Давлатов (21. Руслан Асланов, 46) 10. Ислом Ҳолиқов (77. Феруз Мўинов, 59), 11. Акобир Тўраев, 15. Равшан Асланов (с) (14. Салимбек Каримов, 87).

Захирадагилар: 12. Александр Корнейчук,

Голлар: Бобур Абдуҳолиқов (24), Кенжа Тўраев (28), Достон Бердиқулов (43) – Акобир Тўраев (53).

Огоҳлантиришлар: Акобир Тўраев (41). Д.Бердиқулов (53), Салимбек Каримов (89).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика