Latest news

13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  1 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  1 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  4 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  6 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4

Фарруҳ Иброҳимов: "Иккинчи даврада жамоамиз ўйин томонлама ўсишга эришди" News

Фарруҳ Иброҳимов: "Иккинчи даврада жамоамиз ўйин томонлама ўсишга эришди"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси бирин-кетин ғалабалар қозониб, турнир жадвалида кўтарилмоқда.

Жумладан, Суперлиганинг 20-турида бекободликлар сафарда "Қизилқум"га қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ўйиндан кейин "Металлург" футболчиси Фарруҳ Иброҳимов фикрларига қулоқ тутдик.

- Фарруҳ, дастлаб "Қизилқум" билан ўйин ҳақида фикрларингиз билан бўлишснгиз...

- Навоийда жуда қийин баҳс ўтишини олдиндан билардик.  Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Жамоамиз билан ғалаба қозонишни астойдил истадик ва якунда муваффақият қозондик.

- "Металлург" иккинчи даврага келиб ўз ўйинини топиб олгандек....

- Дарҳақиқат, биз биринчи даврага қараганда анча сифатли барқарор ва ҳужумкор ўйин кўрсатмоқдамиз. Ўйин жиҳатидан ўсишга эришдик.

- Жамоа мавсумни қайси ўринда тугатишни мақсад қилган?

- Худо хоҳласа, кучли олтиликка кириш ва мухлисларни чиройли ўйинларимиз билан янада хурсанд қилиш.

- Айтинг-чи, жорий мавсумдаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Жорий мавсум бошидан бери бош мураббийи менга ишонч билдириб, ўйин амалиёти бермоқда. Футболчи сифатида бу мавсум ўсишга эришдим. Шу ўринда менга ишонч билдираётган бош мураббийга миннатдорчилик билдираман.

- Умуман олганда, бош мураббийнинг талабларини тушунишда муаммо бўлмаяптими?

- Биласизми, жамоамиз бош мураббийи кўпроқ ҳужумкор ўйин талаб қилмоқда. Қолаверса, кўрсатмаларни тушуниб олиш қийин бўлаётгани йўқ.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика