Latest news

16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  0 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  14 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  1 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   7 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  62 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2

Фарруҳ Иброҳимов: "Иккинчи даврада жамоамиз ўйин томонлама ўсишга эришди" News

Фарруҳ Иброҳимов: "Иккинчи даврада жамоамиз ўйин томонлама ўсишга эришди"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси бирин-кетин ғалабалар қозониб, турнир жадвалида кўтарилмоқда.

Жумладан, Суперлиганинг 20-турида бекободликлар сафарда "Қизилқум"га қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ўйиндан кейин "Металлург" футболчиси Фарруҳ Иброҳимов фикрларига қулоқ тутдик.

- Фарруҳ, дастлаб "Қизилқум" билан ўйин ҳақида фикрларингиз билан бўлишснгиз...

- Навоийда жуда қийин баҳс ўтишини олдиндан билардик.  Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Жамоамиз билан ғалаба қозонишни астойдил истадик ва якунда муваффақият қозондик.

- "Металлург" иккинчи даврага келиб ўз ўйинини топиб олгандек....

- Дарҳақиқат, биз биринчи даврага қараганда анча сифатли барқарор ва ҳужумкор ўйин кўрсатмоқдамиз. Ўйин жиҳатидан ўсишга эришдик.

- Жамоа мавсумни қайси ўринда тугатишни мақсад қилган?

- Худо хоҳласа, кучли олтиликка кириш ва мухлисларни чиройли ўйинларимиз билан янада хурсанд қилиш.

- Айтинг-чи, жорий мавсумдаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Жорий мавсум бошидан бери бош мураббийи менга ишонч билдириб, ўйин амалиёти бермоқда. Футболчи сифатида бу мавсум ўсишга эришдим. Шу ўринда менга ишонч билдираётган бош мураббийга миннатдорчилик билдираман.

- Умуман олганда, бош мураббийнинг талабларини тушунишда муаммо бўлмаяптими?

- Биласизми, жамоамиз бош мураббийи кўпроқ ҳужумкор ўйин талаб қилмоқда. Қолаверса, кўрсатмаларни тушуниб олиш қийин бўлаётгани йўқ.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика