Latest news

20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  146 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  10 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  30 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Фарҳод Соҳибжонов: “Бу ғалабани мухлисларимизга бағишлайман” News

Фарҳод Соҳибжонов: “Бу ғалабани мухлисларимизга бағишлайман”

Ўзбекитон Суперлигасининг 19-турида “Андижон” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, водийда кечган учрашувда мезбонлар пешқадам “Пахтакор”ни енгиб, сенсация қайд этди.

Ўйин тақдирини ҳал қилган гол муаллифи мезбонларнинг 20 ёшли футболчиси Фарҳод Соҳибжонов бўлди. Учрашувдан сўнг ягона гол муалифи бўлган Соҳибжонов билан суҳбатлашдик. 

- Фарҳод, сизнингча “Андижон” ниманинг эвазига “Пахтакор”ни мағлубиятга учратди?

- Мазкур учрашувга футболчилар билан жиддий тайёргарлик кўрдик. Рақиб кучли бўлса-да, охирги сонияларга қадар курашдик. Қилган меҳнатимизга яраша тақдирландик деб ўйлайман. Бу ғалаба осонликча қўлга киритилгани йўқ. Футболчиларнинг майдонда кўрсатган меҳнатлари самараси билан қўлга киритилди деб ўйлайман. Шу ўринда айтиш керакки, бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлайман.

- “Андижон” мавсум давомида бир текис ўйин кўрсата олмаётганига муносабатингиз қандай?

- Тўғриси, бу саволизга нима дейишга ҳам ҳайронман? Ҳар бир учрашувда йигитлар бор кучлари билан тўп тепмоқда. Вазиятлар яратмоқдамиз. Шунга қарамай, омадимиз келмаяпти. “Пахтакор”дек жамоани мағлубиятга учрата олганимиз, бизга катта куч тақдим қилади деб ўйлайман. Суперлигада қолиш учун жон-жахдимиз билан ҳаракат қиламиз. 

- Ўйин тақдирин ҳал қиладиган голни уришингизни кутганмидингиз?

- Йўқ албатта. Айнан менинг голим жамоамга ғалаба тақдим қилишини умуман кутмагандим. Жамоадошларим туфайли ушбу голни уришга муваффақ бўлдим. 

- Жамоангизни Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Сўнгги турга қадар курашамиз. Вазифани бажариш ва мухлисларимизни хурсанд қилиш асосий мақсадимиз ҳисобланади. Умид қиламанки, биз олдимизга қўйилган мазкур вазифани тўлиқ бажара оламиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика