Latest news

12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  0 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  3 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  12 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  3 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  12 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  42 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0

Фарҳод Нишонов: "Олимпик-Фарм"нинг асосий мақсади 2028 йилги олимпиадага тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш" News

Фарҳод Нишонов: "Олимпик-Фарм"нинг асосий мақсади 2028 йилги олимпиадага тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш"

Хабарингиз бор, 2028 йил Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган олимпияда ўйинларига тизмли тайёргарлик кўриш мақсадида 2005 йил туғилган футболчилардан иборат "Олимпик-фарм" жамоаси тузилди.


Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов бевосита терма жамоа билан бирга "Олимпик-Фарм"ни ҳам бошқаради ва тайёрлаб боради. Айни кунларда Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Бош мураббий Фарҳод Нишонов олдиндаги мусобақаларга тайёргарлик ва мақсадлар ҳақида гапириб ўтди. 

"Бу терма жамоамиз 2005 йил туғилган футболчилардан ташкил топган. Бу йил ҳисобидан илк йиғинимизни ўтказмоқдамиз. Олдинда расмий мусобақаларимиз йўқ. Кейинги йил Осиё чемпионати саралаши бўлиб ўтади. Фақатгина май ойида CAFA мусобақаси бор. Мазкур турнирга тайёргарликни ҳозирдан бошладик",- дейди Фарҳод Нишонов. 

- Бир вақтни ўзида "Олимпик-Фарм"ни ҳам бошқарасиз. Бу жамоа қайси йилда туғилган футболчиларни ўзига қамраб олди?

- "Олимпик-Фарм" ҳам 2005 йиллардан иборат. Мақсадимиз 2028 йилги олимпиадага чиқиб, муносиб натижа кўрсатиш. Бунга тайёргарлик ҳозирдан бошланган. Терма жамоани асосий футболчилари "Олимпик-Фарм"га ўтди. Фақат ўзининг жамоасида асосий таркибда ўйнаётган ёки номзод бўлган футболчиларни қолдирганмиз. Клублар бир йилга ижарага беришган. 

- Бу терма жамоанинг мураббийи Рауф Инилеев эди. Мазкур ҳолатга изоҳ бера оласизми? 

- Рауф Инилеев маслаҳатчи бўлиб қолди. Бош мураббийликни менга топширишди. Венгрия йиғинидан кейин жамоани мен қабул қилиб олдим. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика