Latest news

01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  1 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  1 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  1 23:43"Челси" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  7 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  19 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2 18:57Лапорта "Барселона" президентлигига қайта сайланмоқчи  11

Фарҳод Магометов - ҚВЗ, диск, футболчига шароит ва “чумчуқлар” ҳақида News

Фарҳод Магометов - ҚВЗ, диск, футболчига шароит ва “чумчуқлар” ҳақида

Бугун ПФЛ бош директори 2017 йилги биринчи лигага қуръа ташлаш маросимидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биринчи лига жамоалари раҳбарларига мурожаат қиламан: Мақсад? Сизларда мақсад нима? Биринчи лигада ўйнашдан мақсадингиз нима? Бизни бироз бўлса ҳам қониқтирадиган ҳолат бўлаётгани йўқ. Биринчи лигани минтақаларга ҳам бўлдик, хаттоки клубларга бонуслар ҳам бердик. Аммо ўзгариш бўлгани йўқ. Шу боис ўтган йилдан сондан сифатга қараб юрдик ва 18 та жамоа қолдирдик. Бироз бўлса ҳам қизиқ бўлсин деган мақсадда. Бир неча йил давомида ПФЛ бадал пулларини оширмадик, аммо буни кўпчилигингиз тушунмадингиз. Қадрига етмадингиз. Бу йилдан клуб раҳбарларини ҳам тартибга чақиришга уринамиз. Бу йил биринчи лига клублари ҳам Ҳалол ўйин деклорациясини тўлдиришади. Олдин фақат олий лига шундай қилганди. Ким бу деклорацияни тўлдирмаса биринчи лигада иштирок этмайди. 10-15 кун ичида барча клублар бизга кафолат хатини олиб келишингиз керак. Бундан ташқари кимларда қарздорлик бўлса уларни ҳам тўламасангиз афсуски сизларни рўйхатдан ўтказа олмаймиз. 

“Машъал” энг тартибли жамоа, “Ғиждувон” эса энг қўпол жамоа бўлди. Биринчи лигада барча клублар камида биттадан қизил карточка олишган. Футболни оёқ билан ўйнашади, агар бошқа нарса билан шуғулланмоқчи бўлсангиз ҚВЗ (КВН)га боринглар. Футболчилар ҳакамларни сўкади, майдонда ўзи билганини қилади. Бундай давом этиши мумкин эмас. 

Клублар пулларни иқтисод қилиб футболчиларга хатто овқат ҳам бермаяпсизлар. Футболчи бечора майдонга оч қорин билан тушади... Маош тўлашда қийинчилик бўлса илтимос ҳеч бўлмаса унга озгина бўлса шароит қилиб беринглар. 

Биринчи лига мураббийларида камида B лицензияси бўлиши шарт. Лицензияси бўлмаса бош мураббий бўла олмайди. Бундан ташқари бу йилдан ҳар бир клуб ўз уй ўйинидан учрашув видеоси ёзилган дискни олиб келиши шарт. 18та ўйин ўтказасизми, демак 18та диск бўлиши шарт. Битта ўйин диски бўлмаса 2 миллион жарима тўлайсизлар. Ҳар бир раҳбар буни қора харфларда ёзиб қўйсин. Ҳозир 21-аср шу боис диск ёзиш қийин бўлмаса керак. 

Футбол мухлислар учун ўйналади. Майдонда клублар ўзаро орани очиқ қилиш эмас футбол ўйнашлари керак. Тўғриси ҳозирда биринчи лиганинг ҳеч бир клуби олий лигада ўйнаб кетишига ишонамайман. 

Иккинчи лига борасида, вилоят ҳокимлари ва вилоят ФФ вице-президентлари илтимос иккинчи лигани тартибга келтириб олинглар. Баъзида ёши катта футболчилар ўйнагани, ўйинлар бўлиб ўтмагани ҳақида хатлар келиб тушади. Биз бунга аралашмаймиз. Қайтараман вилоят футбол федерациясини вице-президентлари иккинчи лигани жой жойига қўйиб қўйинлар. 

Клуб номини ўзгартирсангиз расмий хат билан, қонунга доир тарзда амалга оширинглар. “Бўрилар”, “чумчуқлар”... клубларнинг бундай номларини қабул қила олмаймиз. Ижрои қўмита номни тасдиқлаганидан кейин биз уни тан оламиз. 

Биринчи лига клубларига 20 миллион сўм бадал пули қолади. Ўтган йил ҳам шундай эди. Бунда ўзгариш бўлмайди. 

Бундан ташқари ҳар йили логотипни алмаштирадиган клублар ҳам бор. Илтимос буни ҳам бас қилинглар.

Нарзулла Сайдуллаев


!!! Ҳақоратли коммент эгалари блокланади.

Rating: -75   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика