Latest news

16:10ЖЧ-2026 саралаши. Хитой - Япония: Асосий таркиблар маълум  0 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  1 15:21КХДР — Ўзбекистон. "Насаф"нинг 3 футболчиси асосий таркибда  51 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  4 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   18 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  6 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  9 12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  1 12:00Лаосдан гапирамиз  20 11:47Ўзбекистон терма жамоасининг КХДР билан ўйин учун тахминий таркиблари  26 11:26Бундеслиганинг энг яхши тўпурари "Бавария"га ўтишни истамоқда  0

Фарҳод Бекмуротов: “Насаф”нинг яхши шаклланган жамоа эканлиги билиниб турди” News

Фарҳод Бекмуротов: “Насаф”нинг яхши шаклланган жамоа эканлиги билиниб турди”

Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган “Насаф” – “Андижон” (3:0) учрашувидан сўнг “бургутлар”нинг марказий ярим ҳимоячиси Фарҳод Бекмуротов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- “Насаф” билан ўйинга жиддий таёргарлик кўргандик. “Аждарлар” бугунги кунда мамлакатимизнинг гранд жамоаларидан бири эканлиги барчага яхши маълум. Шунга қарамай мақсадимизсафардан  очко билан қайтиш эди.

- Рақибни олдинги ўйинларини кўриб, ўрганиб чиққандик. Мураббийлар шунга монанд тактика тузди. Унга кўра ҳимояга жиддий эътибор қаратган холда, қарши ҳужумда ўйнаш талаб этиларди. Кўрдингиз биринчи бўлимда бир нечта вазиятларга эга бўлдик. Афсуски улардан самарали фойдалана билмадик. Биринчи таймда олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Бироқ иккинчи бўлимда рақиб футболчилари барибир ниятига етди. Биринчи голни ўз хатоимиз эвазига ўтказиб юбордик. Шундан сўнг асосий эътибор ҳисобни тенглаштиришга қаратилди. Бундан қаршиликлар унумли фойдаланиб, бўш қолган ҳудудларни топа билишди ва яна иккита тўп киритиб, ҳисобни йириклаштирди.

- “Насаф”га қарши биринчи бор ўйнашим эди. Бу жамоанинг учрашувларини ТВ орқали кўриб борганман. Энди уларга қарши майдонда тўп сурдим. Ҳақиқатдан ҳам “Насаф”нинг яхши шаклланганлиги билиниб турди. Уларда жамоавий ўйин яхши қўйилган. Чунки таркиб ўзгармай келмоқда.

- Ҳамқишлоғим, шаҳрихонлик Баҳром Абдураҳимов билан майдон марказида бир-биримизга қарши тўп сурдик. Тажрибаси катта футболчи. Техниксси ҳам юқори. Бошида оёғимга битта зарба берди. Кейинчалик ҳаммаси яхши бўлиб кетди. “Насаф”нинг ўйинини ташкил этиш айнан Абдураҳимовга боғлиқ бўлиб қолаётгандек.

- Энди навбатдаги турни “Машъал”га қарши ўтказамиз. Ўз майдонимиздаги баҳсда мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд қилмасак бўлмайди. Учрашув осон ўтмаслиги аниқ. Лекин яна бор кучни ишга соламиз.   


“Андижон” матбуот хизмати.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика