Latest news

16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  0 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  6 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  3 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  12 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  5 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  4 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  12 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1

"Фанат Суперлига". "Насаф" - "Навбаҳор" 3:4 News

"Фанат Суперлига". "Насаф" - "Навбаҳор" 3:4

"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

Ҳар бир ўйинда 4та савол берилади. Ўша жамоалар тўқнашуви ўртасидаги ўйинлардан келиб чиқиб 2та савол, хориж ва Ўзбекистон терма жамоаларига оид 2та савол бўлади.

Қоида: Савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади. Вилоятларда интернет тезлиги пастлиги ёки ўчиб қолишини инобатга олсак иккинчи жавоб ўртасидаги фарқ 1 дақиқани ташкил қилиши мумкин. Яъни масалан "Андижон" мухлиси 17:45да жавоб берса, "Сурхон" мухлисининг 17:46даги жавоби қабул қилинади.

Агар сиз "Насаф" мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию "Навбаҳор" мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.


"Ўйин" соат 17:45да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади. 

1-савол: Ўтган йил Қаршида гол урган футболчи ҳозир қайси клубда ўйнамоқда? Тўғри жавоб: "Сурхон". Иккала жамоа мухлислари бир дақиқа ичида жавоб беришди. 

 2-савол: 2019 йил Наманганда ўтган ўзаро баҳсни қайси ҳакам бошқариб борган эди? Тўғри жавоб: Ҳасан Рўзиев (Bobur7777 (Навбаҳор мухлиси) биринчи тўғри жавоб берди

3-савол: 2006 йил Олий лигада қайси жамоа энг охирги ўринни эгаллаган? Тўғри жавоб: "Хоразм". Иккала жамоа мухлислари бир дақиқа ичида жавоб беришди. 

4-савол: Андрей Канчельскис Италиянинг қайси клубида ўйнаган? Тўғри жавоб: "Фиорентина". Иккала жамоа мухлислари бир сония !!! ичида жавоб беришди. 

Ўйин тугади: "Насаф" - "Навбаҳор" 3:4

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика