Latest news

14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  0 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  5 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  3 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  18 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  12

ФАКТ! Вадим Абрамов Суперлигада ҳали Баоқевни мағлубиятга учратгани йўқ News

ФАКТ! Вадим Абрамов Суперлигада ҳали Баоқевни мағлубиятга учратгани йўқ

Суперлига навбатдаги туридан ўрин олган "Суғдиёна" - "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашувда жанговар дуранг (3:3) қайд этилди.

Ушбу учрашув Вадим Абрамов ва Улуғбек Бақоев учун Суперлигадаги ўзаро тўртинчи тўқнашув бўлди. Абрамов илк бор "Нефтчи" жамоаси бошқарувида Бақоев устозлигидаги "Бухоро" билан беллашган, унда қўҳна шаҳар жамоаси 2:1 ҳисобидаги ғалабани нишонлаган эди. Ўтган мавсумда Вадим Абрамов "Бунёдкор" мураббийи сифатида Бақоев бошқараётган "Суғдиёна"га қарши икки бор майдонга чиқди, биринчи даврада Жиззахдаги баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келган бўлса (2:1), иккинчи давра Тошкентда ўтказилган учрашувда жамоалар 2:2 ҳисобидаги муроса кўчасини танлашганди. Демак, умумий ҳисобда Абрамов Бақоев бошқарган жамоалари билан Суперлигада 4та учрашувда иштирок этиб ҳали ғалаба қозонганича йўқ. Тўғри, ўтган мавсум Ўзбекистон кубогида сафарда "Суғдиёна"ни 2:1 ҳисобида ютиб турнирдан чиқариб юборганини ҳам унутмаслик лозим. Ўшанда Шоҳруҳ Гадоев сўнги сонияларда ғалаба голини уриб кетганини кўпчилик яхши эсаласа керак. Мураббийлар ўртасидаги ўзаро ўйинларда устунлик Бақоев томонида бўлиб турибди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика