Latest news

18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  0 18:14Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 0:0 (Матнли трансляция)  5 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  57 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  3 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  5 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  4 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  5 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  18 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  3 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  5

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1980 News

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1980

"Кўҳна қитъа" чемпионатлари тарихи билан таништиришда давом этамиз.
6-Европа чемпионати 1980 йилнинг 11-22 июнь кунлари Италия майдонларида бўлиб ўтган. Ўтган чемпионатлардан фарқли равишда ўша турнирда илк маротаба финал босқичида 8 та терма жамоа иштирок этган. Бундан ташқари илк маротаба мезбон мамлакат саралаш ўйинларисиз финал босқичига йўлланма олган.

Мусобақанинг ўзи ҳам бошқача форматда ўтказила бошланган: 8 та терма жамоа 4 тадан иккита гуруҳга бўлинган. Биринчи ўрин эгалари финалда, иккинчи ўринни қўлга киритган терма жамоалар эса бронза медали учун курашда тўқнаш келганлар.

Умумий қилиб айтадиган бўлсак, ушбу турнир Европа чемпионатлари тарихида энг зерикарлиларидан бири сифатида ёдда қолган. Жамоалар эҳтиёткорликлари, кам сонли мухлислар ва трибуналардаги тартибсизликлар бунга мисол.

"А" гуруҳида ГФР, Чехословакия, Голландия ва Греция терма жамоалари ўрин олган гуруҳдан ГФР ва Чехословакия терма жамоалари мос равишда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаганлар.
"Б" гуруҳида эса Бельгия, Италия, Англия, Испания терма жамоаларидан дастлабки иккитаси биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритганлар.

Шу тариқа учинчи ўрин учун бўлиб ўтган ўйинда Чехословакия ҳамда Италия терма жамоалари асосий вақтда 1:1 ҳисобини қайд этганлар. Пенальтилар сериясида эса омад Чехословакия терма жамоасига кулиб боққан ва айнан улар чемпионатнинг бронза медалларини қўлга киритганлар.

Финалда эса ГФР Бельгияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Евро-1980 ғолибига айланган.



Клаус Аллофс - чемпионат тўпурари (3 та гол)


Аввалги чемпионатлар:

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1960

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1964

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1968

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1972

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1976

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика