Latest news

17:10Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   0 17:03Энрике "Челси"ни тор-мор этгач лол қолдирди: "Бизнинг иккита голимиз ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди!"  0 16:55Ўзбекистон Жаҳон чемпионати арафасида Европанинг топ терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин  6 16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   1 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  6 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  2 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  1 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   80 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   2 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  43 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  22 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  17

ФИФА Эронга умид билдирмоқда News

ФИФА Эронга умид билдирмоқда

ФИФА Эрон миллий жамоаси Жаҳон чемпионатида дастлабки тақвимга мувофиқ иштирок этишига умид билдирмоқда. Бу ҳақда "Sky Sports" телеканали журналисти Роб Харрис ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

"ФИФА Жаҳон чемпионати–2026 мусобақаси режалаштирилиши юзасидан иштирокчи барча аъзо ассоциациялар, жумладан Эрон билан доимий алоқада. Ташкилот барча жамоалар эълон қилинган ўйинлар тақвимига мувофиқ иштирок этишига умид қилмоқда", — дейилади баёнотда.

11 март куни Эрон спорт вазири Аҳмад Донямали миллий жамоа Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслигини маълум қилган эди. Бироқ 16 мартда Осиё футбол конфедерацияси бош котиби Виндсор Жон Эрон томонидан мусобақада қатнашишдан воз кечилгани ҳақида ҳеч қандай расмий билдиришнома келиб тушмаганини айтди.

Эрон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги барча учрашувларни АҚШда ўтказиши режалаштирилган. Жамоа бир гуруҳда Бельгия, Миср ва Янги Зеландия термалари билан куч синашади. Турнир 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канада ҳудудларида бўлиб ўтади. Илк бор мусобақада 48 та жамоа иштирок этади.

Rating: -4   

Comments

+2   
18 mar 14:29:57
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Узбекистон билан алмаштирсин уринларини. Шунда Мексида уйнайди
   
18 mar 14:29:40
Fayzulloh
Siyosat futbolga aralashdi deb bazi mamlakatlarga cheklovlar kiritadigan fifa nega jim
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика