Еврофутбол. Ўз мамлакатининг чемпионлари (ФОТО)
19 may 2014 09:18
News
Еврофутбол. Ўз мамлакатининг чемпионлари (ФОТО)
Словакия чемпионлигини қўлга киритган "Слован" шарафига Братислава кўчаларида тантанали намойишлар ўтказилмоқда.
Хорватияда Загребнинг "Динамо" жамоаси чемпионликни қўлга киритди.
Исроил чемпионатида Тел-Авивнинг "Маккаби"си чемпион бўлди ва улар келаси йили ЕЧЛда иштирок этадиган бўлишди.
"Селтик" бу йил асосий рақобатчиси "Рейнжерс"нинг йўқлиги сабабли Шотландияда чемпион бўлишда муаммога дуч келмади.
"Олимпиакос" жамоаси кийиниш хонасида Греция чемпионлигини нишонлашмоқда.
"Галатасарой"дан сезиларли равишда илгарилаб кетган "Фенербахче" Туркия чемпионлигини нақд қилди.
"Аякс" Франк де Бур бошчилигида кетма-кет тўртинчи чемпионлигини қўлга киритди.
Европа Лигаси финалида мағлубиятга учраган "Бенфика" Португалия чемпиони ҳисобланади.
"Бавария" Гвардиола бошчилигида деярли икки ой олдин Германия чемпионлигини нақд қилиб қўйган эди.
"Манчестер Сити" уч йил ичида иккинчи маротаба Англия чемпионлигини қўлга киритмоқда.
Киевнинг "Динамо"си ўз муаммолари билан овора бўлиб юрган бир вақтда, "Шахтёр" кетма-кет бешинчи маротаба Украина чемпионлигини қўлга киритди.
Италияда эса "Ювентус" ўз тарихидаги 30-чемпионлигини қўлга киритди.
ПСЖ кетма-кет иккинчи маротаба Франция чемпионлигини қўлга киритди.
Мадриднинг "Атлетико" жамоаси "Камп Ноу"да Испания чемпионлигини тантана қилди.
Азиз Тўхтамуродов тайёрлади
Comments