Latest news

01:42"Ювентус" бошқа мураббий топиб қўйди  1 01:16АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 00:48Никола Лазаревич: "Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кимга шикоят қилишим керак? Майдонга тушиб, ҳолат қандай эканлигини кўриб олинг"  3 00:30Испания термасининг Нидерландияга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 00:05Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Қўқон-1912" дарвозасига йўл топа олмади  0 23:50Ушбу мавсум ЕЧЛда кўп маблағни қайси клуб ишлаб топди?  0 23:45Суперлига. "Бухоро" "Қизилқум"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Рўзиев чамаси 40 метрдан гол урди  0 23:25Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Ҳолод" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 23:18Улуғбек Бакаев: "Кейинги ўйинларда очиқроқ ва агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз"  7 22:59Эрон. Ўрунов ҳамда Юсупов жамоаларидан ишончли ғалаба  0 22:32Виталий Левченко: "Афсус, бундай ўйинларда гол бўлиши керак"  21 22:11Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"  11 21:50"Бавария" марказий ҳимоячиси сафдан чиқди  0 21:25Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  89 21:24Суперлига. "Бухоро" ёш футболчиларнинг голлари эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  31

Эшитдик-да!: «Андижон» клуби футболчилар олдида катта қарздор ва жамоага жиддий санкциялар қўлланиши мумкин News

Эшитдик-да!: «Андижон» клуби футболчилар олдида катта қарздор ва жамоага жиддий санкциялар қўлланиши мумкин

Tags :  Андижон
«Андижон» жамоасининг кўплаб маҳаллий футболчилари сайтимизга клуб ойлик маошлар ва мукофот пулларини тўламаётгани ҳақида хабар беришди.

Футболчиларга кўра, клуб ўз мажбуриятларини бажармаяпти ва жамоа нафақат ойлик маошларни тўлашни кечиктирмоқда, балки мукофот пуллари ва хаттоки кундалик машғулотлар куни пайтида таомномаларда ҳам муаммолар пайдо бўлган. Ҳозирга қадар «Андижон» клуби фақатгина «Олимпик» билан ўйинда қўлга киритилган ғалаба учун мукоқот пулларини олган. Маълумотларга қараганда, футболчилар клуб қароргоҳида истиқомат қилаётган пайти ўз ҳисобларидан таомлар буюртма бериб кун ўтказишмоқда.

«Андижон» мухлисларининг телеграмдаги канали эса бир неча кундан буён айнан мазкур қарздорлик, жамоада молиявий инқироз юзага келгани ва хаттоки жамоа кубок доирасидаги «Навбаҳор»га қарши баҳсга Наманганга бориш учун ҳам пул топишда муаммоларга келаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган.

Агарда тез орада «Андижон» футбол клуби футболчилар олдидаги шартнома мажбуриятини бажармаса, унда маҳаллий футболчилар бу борада тегишли жойларга арз қилишмоқчи. Легионерлар эса қоидага кўра 2 ойлик маошни олмаган тақдирда ФИФАга ёзиб, клубнинг шартнома шартларидаги барча мажбуриятларини амалга ошириб, жамоадан кетиб қолиш ҳуқуқига эга. «Андижон»га эса бу қимматга тушиши ва жамоага «Нефтчи» ва «Навбаҳор»да бўлгани каби трансфер тақиқи қўйилиши мумкин.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика