Latest news

13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  2 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  4 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  4 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  7 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  1 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  11 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  4 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1

Эртага U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланади News

Эртага U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланади

Эртага ОФК яна бир мусобақанинг саралаш ўйинларига қуръа ташлаш маросимини ўтказади.

Маълумки, 2020 йил Таиландда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланма беради. Маълумки, шу йилнинг қиш фаслида мазкур мусобақада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ғолибликни қўлга киритганди.

Таиланддаги мусобақада кучли учликка кирган жамоалар ёзда Олимпиада ўйинларига боради. Эртага ОФК ушбу чемпионатнинг саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимини ўтказади. Саралаш босқичида жами 44та жамоа қатнашади. Терма жамоалар икки минтақага бўлинган: Шарқ ва Ғарб. Шарқда 20та, Ғарбда эса 24та жамоа финал босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Саралаш баҳсларига 12та давлат мезбонлик қилади. Ғарб минтақасидан: Ўзбекистон, Қатар, Саудия Арабистони, Эрон, Баҳрайн, Қувайт. Шарқ минтақасидан: Вьетнам, Малайзия, Мьянма, Камбоджа, Тимор-Лесте, Мўғулистон.

Кўриб турганингиздек, биз жой оладиган гуруҳ ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилади. Саралаш босқичи 2019 йилнинг 22-26 март кунларига белгиланган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг вақтинча мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳисобланади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика