Latest news

07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  0 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1

Эронлик ҳимоячи: "Бу баҳс сўнгги 7-8 йилдаги энг муҳим ўйинимиз бўлади" News

Эронлик ҳимоячи: "Бу баҳс сўнгги 7-8 йилдаги энг муҳим ўйинимиз бўлади"

Эрон терма жамоаси ҳимоячиси Пежман Монтазори Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 саралаш учрашувидан олдин Tasnim News агентлигига интервью берди.

"Бу ЖЧ-2018 йўлидаги энг қийин баҳслардан бири бўлади. Уларни жуда яхши биламиз ва икки ҳафта давомида Ўзбекистон терма жамоаси ўйинини таҳлил қилдик. Ҳаммамиз ижобий натижага умид қиляпмиз.

Сўнгги 4-5 йил давомида катта меҳнатни бажардик ва сафимизга қўшилган ёшлар, ҳозир тажрибали футболчиларга айланишган.

Жамоа тайёр, ҳимояда ишончли ва кучли ўйнаймиз. Биз эришишни истаган даражага етдик.

Сўнгги жаҳон чемпионатига тўхталадиган бўлсак, мундиалдаги иштирокимиз фаолиятимиздаги энг яхши хотираларимиздан бири ҳисобланади. Агар бу жаҳон чемпионатига чиқа олсак, мухлисларимиз биздан гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлашимизни исташади. Шу сабабли мундиалдаги асосий мақсадимиз гуруҳдан чиқиш ҳисобланади.

Бироқ бу ҳақда ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритгандан сўнг гапириш тўғри бўлади, чунки ҳозирча мундиал масаласини ҳал қилганимиз йўқ. Бу баҳс сўнгги 7-8 йилдаги энг муҳим ўйин бўлади, шу сабабли бор эътибор ушбу жангга қаратилади" - дейди Монтазори.

Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика