Latest news

09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  0 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  0 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  11 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  2 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  23 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  56

Эрнесто Вальверде "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қатнашди (тўлиқ) News

Эрнесто Вальверде "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қатнашди (тўлиқ)

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде ЕЧЛ доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қатнашди.

"Рақибнинг режалари қандай эканлигини билмайман. Бироқ жамоанинг ЕЧЛдаги натижалари барчасини айтиб турибди - МЮ 4 сафар ўйинининг 3тасида ғалабага эришди. "Ювентус" ва ПСЖга қарши ўйинларда МЮ сўнгги дақиқаларда ғалаба голини киритди. Биз ўз ўйинимиз ва кучли қарталаримиз ҳақида ўйлашимиз керак.

Биз сафарда гол ура олдик. Бироқ бу ҳеч нимани англатмайди. Ўзимизнинг имкониятларимиз ҳақида гапиргим келмаяпти. Шунчаки, МЮга ўз дарвозамиз учун зарба беришга имконият қолдирмасликка ҳаракат қиламиз. Ҳеч қайси вазиятда биз ўзимизда устунлик борлигини эсламаслигимиз керак. Бу ахмоқлик бўлади.

МЮнинг кучли томонлари кўп. Жамоа ғолиблик руҳига эга. Айнан майдонда биз рақибдан устун эканлигимизни кўрсата олишимиз керак.

"Юнайтед" илк дақиқаларданоқ ҳужумга ташланадими ёки йўқ, билмайман. Улар тахминан ўтган сафар ўйинларидаги тактикани ишлатишади. МЮнинг имкониятларини яхши биламиз. Шу боисдан дарвозамиз олдида яратилаётган барча вазият голга айланмаслиги керак. "Юнайтед"га бўш ҳудуд очиб берса, бизни жазолай олади.

Ярим финалга чиқишга интиламиз. Аммо рақиб жуда жиддий. Ҳудди биз каби жуда кучли. Бу ердагиларнинг барчаси тушуниб турибдики, ярим финалга чиқиш тўсиғи анчагина залворли. Буни унутмаслик керак", - деди Вальверде.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика