Latest news

21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  3 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  13 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  80 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  61 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  51 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  8 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  17

Эркин Бахтиёров: "2021 йил Суперлигада бир турда иккита учрашувда VAR тизими ишлайди" News

Эркин Бахтиёров: "2021 йил Суперлигада бир турда иккита учрашувда VAR тизими ишлайди"

Айни кунларда Ўзбекистон Суперлига баҳсларида ишлайдиган ва уларга номзод бўлган ёш ҳакамлар учун ўқув-йиғин машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек ҳакамлар "Бунёдкор" академияси  майдонларида ўтказилаётган бир қатор ўртоқлик ўйинларида VAR  тизимидан фойдаланган ҳолда малакаларини оширишмоқда. Биз амалга оширилаётган ишлар юзасидан ЎФА ҳакамлар департаменти раҳбари вазифасини бажарувчи Эркин Бахтиёровни фикрлари билан қизиқдик.

"Ушбу семинар ўқув-машғулот йиғини тарзида ўтказилмоқда. Бу ҳар йили қиш ойларида ташкил қилинади. Аниқроғи мазкур йиғинлар янги мавсумга тайёргарлик вазифасини бажаради. Биринчи босқичда Суперлигада ишлайдиган ва учрашувларни бошқарадиган номзодлар иштирок этадилар. Аввалги йиллардан фарқли равишда жорий йилда бош ҳакамлар жисмоний жиҳатдан ҳам тестлар  ҳам топширишмоқда. ФИФА томонидан жорий қилинган "Yo - Yo" тестини ҳакамларимизда синаб кўрдик, улар мазкур топшириқларни муваффақиятли тарзда бажаришди. Биз истиқомат қилаётган меҳмонхонада назарий машғулотлар ҳам ўтказилмоқда, унда ўйинлардаги бир қатор вазиятлар, пенальти, ўйиндан ташқари ҳолатларни аниқлаш ФИФА инструкторлари томонидан ўргатилаётганини айтиб ўтиш жоиз. Мана уч кундурки "Бунёдкор" академиясида ўтаётган ўртоқлик учрашувларидан унумли фойдаланган ҳолда ҳакамларимизнинг VAR  билан ишлаш бўйича тажриба ва малакаларини ошириб борилмоқда. Амалга ошираётган ишларимиз янги мавсумда ўз мевасини беришига ишонамиз. 

VAR Суперлигада расмий ўйинларда ҳам қўлланилади. Ҳозирда ЎзПФЛ билан ҳамкорликда бир қатор лойиҳаларни ишлаб чиқяпмиз. Ҳакамларни шартномаларини янгилаш, уларни юқори даражага олиб чиқиш устида иш кетмоқда. Айни вақтда режамиз бўйича 2021 йил Суперлигада бир турда камида иккита учрашувда VAR тизими ишлайди. Кейинчалик имкониятларимиз ошган сари битта турда бир нечта учрашувларда ушбу тизмни ишлатамиз",- дейди ЎФА ҳакамлар департаменти раҳбари.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика