Latest news

20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  6 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  93 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7

Эриксен "Реал"га ўтишни жуда хоҳлаган, аммо бу трансферга Зидан йўл қўймаган News

Эриксен "Реал"га ўтишни жуда хоҳлаган, аммо бу трансферга Зидан йўл қўймаган

Ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен нега Мадридга эмас Милан шаҳрига йўл олгани маълум бўлди.

As нашрининг хабар беришича, "Қироллик клуби" устози Зинедин Зидан 27-ёшли данияликнинг трансферига тўсқинлик қилган. Маълумотларга қараганда, Эриксен ёзда "Реал" билан шартнома шартлари борасида келишиб олганди ва охирги сониягача Мадрид клуби раҳбарияти бош мураббийни кўндиришига умид қилди, лекин амалда бундай бўлиб чиқмади.

Эслатиб ўтамиз, ёзда Эриксенни "Манчестер Юнайтед" ўз таркибида кўришни истаётганди ва бу трансфер ойнаси ёпилишига бир неча соат қолганда амалга ошиши мумкин бўлган. Аммо икки сабаб: Эриксен шахсий сабабларига кўра ортиқ Англияда яшашни истамаган ва "Реал Мадрид"да фаолиятини давом эттиришни истагани туфайли даниялик "қизил иблислар" сафига қўшилмаган.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика