Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

EPLMANAGER: Сиз харид қилишингиз ва сотишингиз керак бўлган 5 футболчи 1-қисм News

EPLMANAGER: Сиз харид қилишингиз ва сотишингиз керак бўлган 5 футболчи 1-қисм

Tags :  Eplmanager
Эртага Англия Премьер-лигасининг 8-тур учрашувларига старт берилади.

EPLMANAGER фойдаланувчилари эса таркибда кимни сотишни ва қайси футболчини харид қилиш керак деб бошлари қотган. Биз бу борада фэнтези-футбол жамоалари эгаларига ёрдам беришга қарор қилдик.


СОТИБ ОЛИНГ

"Челси" - "Лестер Сити"

Диего Коста


"Челси" жорий мавсумни яхши бошлади дея олмаймиз. Баъзи футболчилар хатто ўтган мавсумдагидек ҳаракат қилишда давом этишмоқда.

Аммо Коста деярли бир ўзи жамоаси учун очко ишлашда давом этмоқда. Испаниялик етти ўйинда 6 та гол уришга муваффақ бўлди ва навбатдаги баҳсда ҳам голли сериясини тўхтатмаса керак.


"Арсенал" - "Суонси Сити"

Санти Касорла


Испаниялик ярим ҳимоячи Премьер-лигада фақат Жордан Хендерсондан муваффақиятли паслар сони бўйича ортда қолмоқда. Унинг узатмалари голли вазиятлар келтириб чиқариши эҳтимоли катта.


"Вест Бромвич" - "Тоттенхэм"

Тоби Алдервейрельд


Шанба куни "Тоттенхэм"ни иккинчи қаватдан "ўққа тутишади" ва Ян Вертонген ҳамда Тоби Алдервейрельдлар ўз жамоаларига катта ёрдам бериши мумкин.

Иккинчи қаватда Тоби Соломон Рондонга имкон бермаслиги мумкин, чунки жорий мавсумда Алдервейрельд ҳаводаги 13 та курашнинг 9 тасида рақибга тўпни бермаган. Шу билан бирга, ҳимоячи стандартларда ўзини кўрсатиши ҳам мумкин.


"Манчестер Сити" - "Эвертон"

Серхио Агуэро


Агуэро камдан-кам ҳолатларда кетма-кет икки учрашувда гол ура олмайди. Аргентиналик ўзига келиб олиш учун "Эвертон"га қарши баҳсда рақиб дарвозасини нишонга олишга бор кучи билан ҳаракат қилади.


"Саутгемптон" - "Бёрнли"

Душан Тадич


Тадич ўз терма жамоаси сафида "Австрия"га қарши баҳсда 1та гол урда ва 2та голли пас берди.

"Саутгемптон" плеймейкери жорий мавсумда вазиятлар яратиш бўйича Премьер-лиганинг энг яхши учинчи футболчиси бўлиб турибди.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика