Latest news

19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  0 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  1 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  24 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  11 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  12 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4

Энди ЎФА Суперлига ўйинларига келган энг фаол мухлисларга бепул тўплар тақдим этади News

Энди ЎФА Суперлига ўйинларига келган энг фаол мухлисларга бепул тўплар тақдим этади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси томонидан юртимизда футболни ривожлантириш, миллий чемпионатимиз савиясини ошириб, стадионларга мухлисларни янада кўпроқ жалб қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, миллий чемпионатимиз баҳсларини томоша қилиш учун стадионларга ташриф буюраётган мухлисларни хурсанд қилиш, айниқса, ёш болакайларда футболга бўлган меҳрни янада ошириш мақсадида, турли акциялар, тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу мақсадда стадионларда турли аттракционлар, овқатланиш шаҳобчалари, футболга оид эсдалик совғалар, спорт либослари сотиладиган дўконлар барпо қилинади.

Шунингдек, Суперлиганинг 7-туридан бошлаб ҳар турда учрашувларни томоша қилиш учун стадионга келган энг фаол мухлисларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Суперлига клублари футболчиларининг имзоси туширилган бепул тўплар тақдим қилиб борилади.

Мухлислар ушбу тўпларни клубнинг машҳур футболчиларидан қабул қилиб олиб, улар билан бирга суратга тушиш имкониятига ҳам эга бўлишади.

Суперлига баҳсларини томоша қилиш учун стадионларга ташриф буюринг, ўз севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг ва ажойиб футбол тўпларига эга бўлинг!

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика