Latest news

00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:25А Серияда чемпионлик масаласи ҳал бўлмоқда: "Интер" ёки "Наполи"  11 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  1 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  3 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  73 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  2 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1

Энди “Насаф” футбол клубида ҳам киберфутболчилар бор News

Энди “Насаф” футбол клубида ҳам киберфутболчилар бор

Шу кунларда ЎФФ ва ПФЛнинг қўллаб-қувватлаши орқали Ўзбекистонда “Virtual Football” компанияси PCFL (Professional Cyber Football League) лигаси ташкил қилиш бўйича катта ташкилотчилик ишларини бошлаб юборган.

Бутун дунёда янги спорт турига айланиб бораётган киберфутбол вакиллари жаҳон чемпионатлари ва жаҳон гран-приларида ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқдалар. Эндиликда киберфутбол мамлакатимизнинг профессионал футбол клублари қошида ҳам ташкил этила бошланди. Клублар ўз сафларига ушбу соҳада фаолият юритаётган кучли ўйинчларни қўшиб олишни бошлашди.

Бу лойиҳанинг асосий  мақсади юртимизда ушбу виртуал футболни ривожлантириш билан биргаликда ёшларнинг бўш вақтини мароқли ва мазмунли ўтказишга ёрдам беришдир. Шунингдек киребфутбол бўйича Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида баланд кўтариш саналади.

“Насаф” футбол клуби ҳам бу лойиҳадан четда қолмади.  Клубимиз катта тажрибага эга икки нафар ана шундай  киберфутболчилар билан келишувга эришди. Ушбу киберфутболчилар эндиликда Ўзбекистон чемпионатида клубимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Бугун “Насаф” футбол клуби ўз киберфутболчиларига, клубимиз логотипи акс эттирилган рамзий футболкаларни топшириш маросимини ўтказди.

Маросимда “Насаф” футбол клуби бош менеджери Шамил Ярулин бу лойиҳа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб, юртимизда энди киберспорт ҳам оммалашиб, ўз сафига жуда кўп ёшларни жалб этишини ва мамлакатимиз киберфутболчилари келгусида бу орқали юртимиз шарафини бутун дунёга кўз-кўз қилишига ишонишини айтиб ўтди ва уларга омадлар тилади.

Шу ўринда клубимиз киберфутболчилари ҳам сўз олиб, “Насаф” клуби шарафини нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда муносиб ҳимоя қилишга бутун маҳоратини ишга солишини айтиб ўтишди.

Қуйида киберфутболчи аъзоларимиз билан танишинг:

44 рақам. Хислат Умаров - Keeper, 2013 йилдан киберспорт билан шуғулланади.

70-рақам. Илҳомжон Турдикулов – Nike,  2012 йилдан киберспорт билан шуғулланади.


Клубимиз киберфутболчилари МДҲ давлатлари ўртасида ва Ўзбекистонда ўтказилган бир қанча турнирларда иштирок этган ва совриндор бўлишган.

Маросим якунига етгач, “Марказий” стадионимиз анжуманлар залида Қашқадарё ва Сурхондарёлик киберфутболчилар ўртасида саралаш баҳсларига старт берилди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика