Latest news

01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  0 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  59 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Энди АПЛ янада қизиқроқ бўлади. Англияда ўртамиёна жамоаларининг қўлини ечиб юборишди News

Энди АПЛ янада қизиқроқ бўлади. Англияда ўртамиёна жамоаларининг қўлини ечиб юборишди

Молиявий фэйр-плейнинг битта қоидаси бекор қилиниши Англия Премьер-лигасидаги интригани сақлаб қолди.

Июль бошида АПЛда лигани ривожланиши учун муҳим воқеа содир бўлганини ҳеч ким пайқагани йўқ. 6 йиллик фойдаланишдан сўнг клубнинг трансфердаги фаоллиги ва турнир жадвалидаги жойлашувини белгилаб бераётган молиявий фэйр-плейнинг The Short Team Cost Control қоидаси бекор қилинди. Энди Англияда ўзгаришларни кутиш керак. The Short Team Cost Control ўзи нима ва уни нега қўллашган?

The Short Team Cost Control (клуб харажатларини қисқа вақт назорат қилиш) қоидаси 2013 йилда қабул қилинган. Унга кўра, АПЛдагилар телевизион трансляциялардан тушадиган даромад орқали футболчиларга тўланадиган пуллар миқдори ошиб кетишини олдини олишни кўзлашган эди. Муаллифлар бу қоида орқали, клуб телевизион даромадлардан тушган барча пулларни маошларга сарфлаб юборишдан сақлаб қолишни режа қилишганди. The Short Team Cost Control қуйидагича ишлаган: 2013/14 мавсумдан бошлаб клубнинг маошларга сарфлайдиган маблағи йилига 67 млн. фунтдан ошмаслиги лозим (2018/19 мавсумда бу кўрсаткич 81 млн. фунтга етди). Агар АПЛ иштирокчиси керагидан кўп сарфласа (2017/18 мавсумда "Хаддерсфилд" ва "Брайтон" каби) унга молиявий фэйр-плейга амал қилиш учун иккита вариант бериларди. Биринчиси, бир йил ичида қоида бўйича белгиланган суммадан максимум 7 млн. фунт кўп сарфлаш. Иккинчиси, 2012/13 (бу қоида қўлланишидан аввал) мавсумдаги харажатидан кўпида 19 млн. фунт кўпроқ маблағ сарфлаш. Агар жамоа биринчи вариантни танласа, ўша клуб маошлар учун ҳафтасига қўшимча 134 615 фунт ишлатиши мумкин эди (Хуан Матанинг "Манчестер Юнайтед"даги ҳафталик маоши шунча).


Нега унда грандлар маошларга ақлдан оздирадиган пуллар сарфлашган?

Қоиданинг муҳим бир қисми бор эди ва бу топ-клубларга жиддий устунлик берган. Агар "Манчестер Сити" маошлар ўсиши ТВдан келадиган даромадлар эвазига эмас, тижорат шартномалари эвазига бўлишини исботлаб берса, клуб маошларга сарфланадиган пулни хоҳлаганича ошириш имкониятига эга бўлган. Табиийки, грандларнинг тижорат шартномаларидан тушадиган даромад билан қоидага "тупириш" мумкин.

The Short Team Cost Control "катта олтилик" ва ўртамиёна жамоалар ўртасидаги фарқ пайдо бўлишига имкон берди. Сўнгги уч мавсумдан бери 6 ва 7-ўринлар ўртасида катта жарлик қайд этилмоқда. 2016/17 мавсумда МЮ "Эвертон"дан 8 очкога ўзиб кетди, 2017/18 мавсумда "Арсенал" "Бёрнли"ни 9 очкога ортда қолдирди, 2018/19 мавсумда "Юнайтед" ва "Вулверхэмптон" ўртасидаги фарқ 9 очко эди.


Қоида бекор бўлганидан сўнг нима ўзгаради?

Қоида бекор қилинишидан сўнг "Вулверхэмптон", "Эвертон", "Лестер", "Вест Хэм" ва "Уотфорд" каби ўртамиёна жамоалар маошлар суммасини сезиларли даражада ошириши мумкин. Уларга телетрансляциялардан тушган пуллар ёрдам беради. Якунланган мавсумда бу клублар яхшигина пул ишлаб олишди: "Эвертон" - 128,6 млн. фунт, "Вулверхэмптон" - 127,2 млн. фунт, "Лестер Сити" - 123,3 млн. фунт, "Вест Хэм" - 122,5 млн. фунт, "Уотфорд" - 113,9 млн. фунт. Маошларга ажратиладиган қўшимча пуллар орқали ўртамиёна жамоалар трансфер ойнасида фаолроқ бўлишади, бундан ташқари ўз етакчиларини жамоада сақлаб қолишади. Кейинги мавсумда муаммоли МЮ, тушунарсиз "Арсенал" ва трансферларга тақиқи бор "Челси" катта қийинчиликларга дуч келишади.

Шу билан бирга аутсайдерлар "бағрига ҳам шамол тегади". Энди лигадан жон сақлаб қолиш осонроқ бўлади. Бунгача молиявий имкониятлари камтаргина бўлган, 15-17 ўринни эгаллаган жамоалар катта адолатсизликка тўқнаш келишган. Чемпионшипдан Премьер-лигага чиққан жамоалар The Short Team Cost Control назоратига тушмасди. Энди "Брайтон" ҳамда "Бёрнли"нинг қўли ечиб юборилди.

Келажакда топ-6га киришни истаётган жамоалар орзуларига нуқта қўйилиши мумкин. 2019/20 мавсумдан бошлаб 3,3 млрд фунт клубларнинг турнир жадвалида эгаллаган ўрнига қараб бўлиб берилади. Бу янгилик гранд ва ўртамиёна жамоалар ўртасидаги жарлик катталашишига сабаб бўлади. Уларнинг бахтига, The Short Team Cost Control қоидаси бекор қилинди. Энди ўртамиёналар топ жамоалар билан курашиб, уларни "олтилик"дан чиқариб юборишлари мумкин. АПЛга интрига қайтмоқда!

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика