Эмилиу Пейши: "Ўзбекистон турнир фаворитларидан бири ҳисобланади"
21 apr 2024 11:30
News
Эмилиу Пейши: "Ўзбекистон турнир фаворитларидан бири ҳисобланади"
"Ўзбекистон кучли жамоа ва турнир фаворитларидан бири саналади.
Бу каби турнирларда қатнашиш футболчиларимиз учун тажриба орттиришга ва келажакда кучки жамоа шакллантиришга хизмат қилади.
Кучли жамоа шакллантириш учун кўпроқ ишлашимиз керак. Бешта гол ўтказиб юбориш бироз кўнгилсизлик олиб келди, бироқ Малайзияга қарши ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Рақиб хавфли ҳужумларини чеклаш мақсадида ҳимоявий тактика ишлаб чиққандик, аммо ўйин мобайнида кўп хатога йўл қўйдик.
Иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйин намойиш этдик, бироқ Ўзбекистон бўшлиқлардан унумли фойдаланиб, яна бир неча бор дарвозамизга тўп киритди", — деди португалиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга қарши мағлубиятдан сўнг Кувайт мусобақа билан эрта хайрлашди. Жамоа 3-турни Малайзияга қарши ўтказади.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments