Latest news

09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  0 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  0 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  1 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  7 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  3 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  65 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0

Элмира Гуламова: «Футболчиларимиз жиддий назоратда» News

Элмира Гуламова: «Футболчиларимиз жиддий назоратда»

Амалдаги Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги соҳиби «Бунёдкор-W» бу йил ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйган.

Элмира Гуламова шогирдлари ҳам карантин вақтида янги мавсумга тайёргарликни ўз уйларида давом эттирмоқда.

- Барча футболчиларга уй шароитида шуғулланишлари учун махсус машқларни вазифа қилиб берганмиз. Яна ҳам аниқроғи, машқлар индивидуал тарзда юклатилган. Ўйинчилар жиддий назоратда бўлиб туришибди. Қизлар ҳар куни ўтказган машғулотларини видеолавҳасини менга жўнатмоқда. Машғулотларни кўриб, муносабатимни билдиряпман. Ҳовлида истиқомат қиладиган шогирдларим ўзларига юклатилган вазифани ҳовлида, кўп қаватли хонадонларда яшайдиганлар имкон қадар ташқарига чиқиб, умумий ҳовлида бажаришмоқда. Имконияти йўқлар эса, хонадоннинг ўзида шуғулланишмоқда. Асосийси, ҳеч ким назоратдан четда қолаётгани йўқ. Барча бирдек шуғулланиб, формани ушлаб туришини қатъий назоратга олганмиз.

Карантин қачон тугашини билмаймиз. Табиийки, карантин қанча узоқ давом этса, янги мавсумнинг тақвими янада зичлашади. Гарчи ўйинлар оралиғи тиғизлашсада, мусобақа формати аввалгидек қолиши тарафдоримиз. Ҳеч нарсани ўзгартирмасдан, иштирокчиларни уй-сафар тизимида ўйнаш форматини қолдириш керак. Майли, турлар орасидаги кунлар қисқа бўлсин, лекин формат ўз жойида қолсин! Ҳозир барча бир ойдан буён уйда ўтиргани учун ўзида босимни ҳис қилмоқда. Шу босимни айнан кетма-кет ўтказиладиган ўйинлар орқали чиқариб ташланади. Турлар орасидаги кунлар 4-5 кун бўлишининг зиёни йўқ. Чемпионатни ноябрь ойида ҳам тугатсак бўлади, - дейди Элмира Гуламова.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика