Latest news

07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  2 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  50 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3

Эльман Тагаев: "Нефтчи"га келишдан олдин етарлича маълумотга эга эдим" News

Эльман Тагаев: "Нефтчи"га келишдан олдин етарлича маълумотга эга эдим"

Январь ойининг сўнгги кўнларида "Нефтчи" лагерида янги легионер футболчи пайдо бўлди.
Бу туркманистонлик Эльман Тагаевдир. 1989 йили Туркманистонда туғилган футболчининг шу кунга қадар маҳаллий Ашхаобод ва Озарбойжоннинг Азал клубларида ўйнагани ҳақида маълумотлар бор. Мурод Исмоилов ушбу ярим ҳимоячини Ҳоким Кубоги-2014 баҳсларида синаб кўрмоқда. Куни кеча Фарғонага қилган сафаримиз чоғида Тагаев билан қисқача суҳбатлашдик.

- Эльман, аввало Фарғонага хуш келибсиз. Айтингчи, "Нефтчи" йиғинига қўшилишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Бу ерга мен ўзбекистонлик футбол агенти Шариф Умаров орқали келдим. Ҳозирча кўрикдан ўтмоқдаман.

- Жамоа сизда қандай таассурот қолдирди?
- Менга ёқди. Йигитларнинг бир-бирига бўлган муносабатлари аъло даражада экан. Илк кунимданоқ мени яхши кутиб олишди. Қисқача айтганда, янги муҳитга мослашиб олишда ортиқча муаммога дуч келмаяпман.

- Билсангиз Туркманистондан кўплаб ҳамюртларингиз ҳар йили бизнинг чемпионатда ўзларини синаб кўришади. Олдингизда "Нефтчи" варианти пайдо бўлганида, бирорта ҳамюртингиздан клуб ҳақида сўрадингизми?
- Ҳа, албатта. Ўзбекистон клубларида ўйнаётган туркманистонлик футболчилар билан аълоқаларим яхши. Фарғонага келишдан олдин интернет орқали ҳам "Нефтчи" хусусида етарлича маълумотга эга бўлдим.

- Сир бўлмаса, айни пайтда юртимиздаги клубларда ўйнаётган қайси футболчилар билан гаплашиб турасиз?

- Агарда ҳамюртларимни назарда тутаётган бўлсангиз, шуни айтишим мумкинки, Артур Геворкян ва Мақсатмурод Шомуродов билан доимий аълоқаларим мавжуд. Улар билан ҳам бу борада маслаҳатлашдим. Иккиси ҳам "Нефтчи" ҳақида илиқ фикрларни айтишганида, нарсаларимни йиғиштирдимда, юртингиз томон отландим.

- Юқорида "Нефтчи" менга ёқди деб айтдингиз. Бу жамоада қолиш имкониятингизни неча фоизга баҳолайсиз?
- Тўғрисини айтсам, бу борада аниқ бир нима дея олмайман. Бу ерга кўрикдан ўтиш учун келдим. Имкон қадар "Нефтчи"да қолиш учун мен ўзимдан ижобий таассурот қолдиришга харакат қиламан. Қолгани мураббийга боғлиқ.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика