Элдор Суюнов: "Шабаб Ал Аҳли" билан ўйин биз учун финалга тенг"
20 sep 2020 10:05
News
Элдор Суюнов: "Шабаб Ал Аҳли" билан ўйин биз учун финалга тенг"
Эфир давомида бошловчи Камолиддин Алимов "Пахтакор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси посбони Элдор Суюнов билан боғланишга эришди. Маҳоратли кипер ўтган икки ўйин ҳамда олдинда кутаётган учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди
"Ал Ҳилол билан ўйинда бир очко қўлга киритдик деб ўйлайман. Икки жамоа ҳам дурангга мос ҳаракат қилди. Устунлик ҳеч қайси жамоада бўлмади. Рақиб сафида бир нечта футболчилар коронавирусга чалинган бўлсада биз билан ўйинда ўша етакчилар ҳаракат қилди. Шота Арвеладзе ўйиндан олдин бунга эътибор қилмасдан, ўзимизнинг ўйинимизни ўйнашимизни таъкидлаган эди. "Ал Ҳилол" билан икки ўйинда ҳам яхши ўйнадик. Биринчи учрашувда ўйинни назорат қилган бўлсак, иккинчи ўйинда куч биринчи даражага чиқди.
Ҳамма жамоа билан ўйнаса бўлади, "Ал Ҳилол"ни ҳам, бошқа жамоаларни ҳам ҳаракат қилсак мағлубиятга учратишимиз мумкин. Қизил карточка кўтарилган вазиятда иккинчи гол бўлмаслиги учун қўлимни кўтарган эдим. Қизил карточка олишимни билардим. Оҳирида рекошетдан гол ўтказиб юбордик, омад юз ўгирди. Голга қадар ҳаммаси режа асосида кетаётган эди. Битта ўйинга дисквалификация қилиндим. Кейинги ўйинда мураббий ишонч билдирса жамоамга ёрдам беришга тайёрман.
"Шабаб Ал Аҳли"нинг ўйинини Драган билан кузатдик. Биз учун бу финалга тенг ўйин бўлади. Агар ғалаба қозонсак гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилган бўламиз. Шундан кейингина кейинги босқич ҳақида ўйласак бўлади.
Қатарда меҳмонхонадан чиқмаймиз, фақат овқатланишга, машғулотларга, назарий машғулотларга чиқишимиз мумкин. Бизга ажратилган майдонларни сифати, ташкилотчилик барчаси юқори даражада. Ҳар уч кунда ўйин ўтказишни таъсири бор албатта. Биринчи ўйинда икки жамоада ҳам куч бор эди. Иккинчи ўйинда икки жамоа кучни тежаган ҳолатда, эҳтиёткорлик билан ўйнашди. Уч кунда тикланиш қийин бўлмоқда",- дейди Элдор Суюнов.
Қуйида "Тезкор студия"ни тўлиқ ҳолда томоша қилиш мумкин:
Comments